TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #5129

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano6,270Idadi ya mionekano
Imechapishwa2 Des02/12/2025, 04:21
Maudhui ya chapisho

Maudhui

🇺🇿🇸🇦Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат миграцияси бўйича янги ҳамкорлик келишуви имзоланди ✒️Миграция агентлиги ва Саудия Арабистонининг “Health Resources Company” HRCO компанияси ўртасида муҳим Келишув имзоланди. 🤝 Икки томонлама манфаатли бўлган бу келишувнинг мақсади — Саудия Арабистонида ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш истагида бўлган ҳамюртларимизни ушбу мамлакатга қонуний, хавфсиз ва шаффоф тартибда ишга жойлаштиришдан иборат. 🏥 HRCO (Health Resources Company) — Саудия Арабистонининг соғлиқни сақлаш тизимини марказлашган тарзда бошқариш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар доирасида ташкил этилган муҳим ташкилотдир. Компания — HR (инсон ресурслари) оператори сифатида, мамлакатдаги барча давлат тиббиёт муассасалари учун ягона кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва бошқариш билан шуғулланади. 📝 Шунингдек, Миграция агентлиги эълонларига кўра Саудияда ишлаш истагини билдириб ариза қолдирган 887 нафар номзодлардан суҳбатга тайёр деб баҳоланганлар учун иш берувчилар иштирокидаги танловлар ҳам бошланди. 📍Юртдошларимизга қулайлик яратиш мақсадида бундай суҳбатлар жорий йил 3-4 декабрь кунлари Андижон шаҳрида ҳам бўлиб ўтади. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @qashmigration