TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #5136

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano5,800Idadi ya mionekano
Imechapishwa3 Des03/12/2025, 02:46
Maudhui ya chapisho

Maudhui

⚠️Корея Республикаси ҳудудида нолегал бўлиб турган фуқаролар диққатига! 🇰🇷 Корея Республикаси Адлия вазирлиги хабарига кўра, ушбу мамлакатда ноқонуний ҳолатда бўлиб турган хорижликлар2025-йил 1-декабрдан 2026-йил 28-февралгача ихтиёрий равишда чиқиб кетса, катта миқдордаги жарималар қўлланилмайди ва қайта кириш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади. 📄 Керакли ҳужжатлар: 🛂 Паспорт 📝 Ихтиёрий чиқиш аризаси 🎫 Авиа-чипта (чиқиш рейси учун) 🛫 Тартиб: 📌 Чиқишингиздан кўпи билан 15 кун (байрамлар билан) ёки камида 3 кун (байрамлардан ташқари) аввал яшаб турган манзилингиз бўйича иммиграция бўлимигашахсан бориб олдиндан хабар бериш, ёки www.hikorea.go.kr орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин. 📌 Чиқиш куни: Аэропортдаги иммиграция бўлимига парвоздан 4 соат олдин бориб, якуний тасдиқдан ўтиш талаб этилади. 📞 Қўшимча маълумот учун: 📌 Кореядаги ягона хорижийлар ахборот маркази: 1345 🌐 Веб-сайтлар: www.hikorea.go.kr, www.immigration.go.kr 🏢 Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 1003 📱 Телефонлар: +82222851341, +82222851343, +821039871661 📤 Email: [email protected] 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration