TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #5141

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano4,220Idadi ya mionekano
Imechapishwa4 Des04/12/2025, 04:31
Maudhui ya chapisho

Maudhui

⚠️ Иш жойини ташлаб кетиш қимматга тушди Кореяда Е-7 ва Е-9 визалари билан ишлаётган баъзи фуқаролар иш жойини норасмий ишларга алмаштирмоқда. Бу эса оғир оқибатларга олиб келади. 🇰🇷Эслатма: ▪️ Ишдан бўшатилсангиз — 1 ойда иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтинг. ▪️3 ойда янги иш берувчи топиб, расмий шартнома тузиш шарт. ❗️Амал қилмасангиз: катта жарима, ноқонуний мақом, депортацияга олиб келади! 📑 Миграция агентлиги билан тузилган шартномада ҳам: “Иш жойини келишмасдан тарк этмаслик” — қатъий талаб! Бузилса — жавобгарлик муқаррар. 💸 Мисол учун: Жорий йилда 20 нафар фуқародан уч томонлама шартномани бузганлиги учун 660 млн сўм жарима ундирилди. Депортация қилинганлар эса давлат берган барча имтиёзларни қайтариб бериши шарт. Бундан ташқари — 1 йил давомида хорижга ташкилий тартибда юборилмайди. 🚫SPAS базасида турганлар учун: Агар шартнома олган бўлсангиз — сиз иш берувчи томонидан танлангансиз. Бирор шахс “танланишингга ёрдам бераман” деб пул талаб қилса — фирибгар! Дарҳол 1282 рақамига хабар беринг. 📞Мурожаат ва маслаҳатлар учун: Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонасига боғланинг: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 1003 📱 Телефонлар: +82222851341, +82222851343, +821039871661 📤 Email: [email protected] 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration