Maudhui
Иш жойида рўйхатдан ўтиш мумкинми? ✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-173 сон фармонида давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январга қадар ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлаши белгиланган. ✅ Рўйхатга олиш жараёни 2 босқичда ташкил этилади: 1 босқич 15-31 январь 17 кун давомида census.stat.uz сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имкони яратилади. 2 босқич 4-28 февраль “Маҳалла еттилиги” аъзолари уйма-уй юриб, планшет орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этади. ❗️Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги қонун билан кафолатланади. ❗️Саволномадаги маълумотлар бошқа идораларга тақдим этилмайди. Саволнома таркиби Жами саволлар сони: 71 та Аҳолига оид: 54 та Қишлоқ хўжалигига оид: 17 та