Maudhui
Барча учун имконият: малака, тартиб ва катта маош сари! 🤝 Жорий йил май ойида Миграция агентлиги раҳбариятининг Японияга ташрифи чоғида, ушбу мамлакатнинг “Proud Partners” компанияси билан ҳайдовчиларни Ўзбекистонда япон тили ва касбга ўқитиб, юқори маошли ишларга жалб қилишга келишилган эди. ⌛️ Келишувлар доирасида сентябрь ойида Тошкент шаҳрида лойиҳанинг рамзий очилиши бўлиб ўтди ва куни кеча B–C тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бор ва Японияда ишлаш истагини билдириб ариза қолдирган 200 дан ортиқ номзод учун танловлар ташкил этилди. 🏗 Қурилиш соҳасида ишлаш учун рўйхатдан ўтган 700 нафар номзодга 15-декабрдан бошлаб онлайн танловлар режалаштирилмоқда. 📚Танловдан ўтганлар — Ангрен шаҳар Ю.Гагарин кўчаси 1-уйда жойлашган Миграция агентлиги тасарруфидаги 2-сон техникумнинг Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида6–8 ойлик бепул ўқув курсларида таълим оладилар. 🏠Ўқиш даврда бепул ётоқхона билан таъминланадилар. 🇯🇵 Жараёнлар якунлангач, Японияда иш бошлайдилар. 📌 Бизни кузатишда давом этинг, танлов натижалари ва ўқиш бошланиш вақти ҳақида жорий йил 20-декабрга қадар XORIJDA ISHканалимиздаэълон қилинади. 📌Шунингдек, айнан ўқиш+иш дастури асосида яна эълонлар берамиз имкониятни қўлдан бой берманг, Япония меҳнат бозорига айнан сиз кераксиз! 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration