TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #5209

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano5,140Idadi ya mionekano
Imechapishwa29 Des29/12/2025, 14:33
Maudhui ya chapisho

Maudhui

E-9 ВИЗАСИ — ЯНГИРАҚАМЛАР Жанубий Корея ҳукумати 2026 йилда хорижий, малакасиз ишчилар учун мўлжалланган E-9 визалари квотасини 80 минг нафаргача туширишини эълон қилди. 📉 Бу кетма-кет иккинчи қисқартириш: ▪️ 2024 йил — 165 минг ▪️ 2025 йил — 130 минг ▪️ 2026 йил — 80 минг ⚙️ Ушбу қарор Employment Permit System (EPS) доирасида қабул қилинди. Тизим қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ишлаб чиқариш каби соҳаларда хорижий фуқароларга қонуний ишлаш имконини беради. 📊 Расмий маълумотларга кўра, квотанинг камайиши: — иқтисодий фаолликнинг секинлашуви — айрим соҳаларда иш ўринлари камайиши билан боғлиқ. ⚠️ Мутахассислар огоҳлантирмоқда: E-9 визалари сони камайиши хорижий иш изловчилар ўртасида рақобатни кучайтиради ва Кореяда ишлашни режалаштираётганлар учун жараённи янада мураккаблаштириши мумкин. 🏭 Шу билан бирга, айрим соҳаларда ишчи кучи танқислиги сақланиб қолиши мумкинлиги ҳам қайд этилмоқда. 📌 Эслатма: E-9 визалари бўйича квоталар ҳар йили меҳнат бозори эҳтиёжлари ва иқтисодий вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади. Манбаа 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration