TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
Maudhui ya chapisho
Maudhui
#расмий_маълумот Хабарингиз бор,“Xorijda ish” электрон тизимида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга миграция жамғармасидан қуйидаги харажатлар учун компенсация тўланади: • хорижий тил ва (ёки) касб бўйича имтиҳонлар муваффақиятли топширилиб, сертификат олинганда — БҲМнинг 3 бараваригача; • ишчи визани расмийлаштириш учун — БҲМнинг 5 бараваригача; • йўл чиптаси хариди учун — БҲМнинг 2 бараваригача. ❗️Маълумот учун: 2025 йилда компенсация тўловларини олишга улгирмаган фуқароларга 2026 йил 9 январга қадар аризада кўрсатилган пластик карта рақамларига маблағлар ўтказиб берилишини маълум қиламиз. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration