TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
Maudhui ya chapisho
Maudhui
Хорижга ишлашга бориш — масъулиятли қарор. Бу — қонун-қоидаларни билиш, иш шароитига тайёр бўлиш ва ўз ҳуқуқларингни англаш демакдир. 📚 Миграция агентлиги хорижий иш берувчилар танловидан ўтган ҳар бир номзодни ишга кетишдан олдин қуйидаги мавзуларда тайёргарликдан ўтказади: ✔️ Бориладиган давлатнинг меҳнат қонунчилиги ✔️ Иш берувчи билан муносабатлар ✔️ Хавфсизлик қоидалари ✔️ Кундалик ҳаёт ва маданий мослашув ✔️ Тил билмларини такрорлаш 🎥 Видеода — Е9 визаси асосида Кореяда ишлашга кўниктириш жараёнлари. Бундай курслар учун Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида замонавий ўқув марказлари ташкил этилган. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration