Maudhui
Кореянинг SPAS – электрон иш қидирувчилар базасида рўйхатдан ўтган ва иш берувчилар томонидан танланганяна 45 нафар юртдошимиз вақтинчамеҳнат фаолиятини олиб бориш учун ушбу мамлакатга жўнаб кетдилар. 📊Маълумот учун: 2025-йилда Жанубий Корея Республикасига Е-9 визаси (ишчи виза) асосида ишлаш учун Корея томонидан 5 та танлов ўтказилган. 2025 йил 1 январдан 2026-йил 19-январь кунига қадар:2143 нафар ҳамюртларимиз ушбу мамлакатга вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жўнаб кетган. 2025 йилда Корея томонидан қабул қилинган меҳнат шартномаси доирасида танланган фуқароларни юбориш давом этмоқда. ⚠️ SPAS базасидаги номзодлар учун муҳим эслатма: Базадаги номодларни кореялик иш берувчиларнинг ўзлари танлашади. Бу жараёнга учинчи шахслар аралашмайди. ❗️ Танланишингизга ёрдам беришни ваъда қилиб, пул талаб қилаётган шахслар — фирибгарлар. Бундай ҳолатлар юзасидан бизга зудлик билан хабар беринг. 📩 Мурожаат учун: 📱@anticor_migrationbot 📧 [email protected] ☎️ 71-202-44-11 (иш кунларида 09:00–18:00) 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар: @uzmigration