TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #5264

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano5,500Idadi ya mionekano
Imechapishwa20 Jan20/01/2026, 15:34
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Муротжон Азимов бошчилигидаги Қашқадарё делегацияси Германия Федератив Республикасида Бугунги кунда воҳамиз Германия давлати билан таълим, тартибли миграция, тиббиёт, инвестиция ва сунъий интеллект каби қатор йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Ҳозирда ушбу давлатда расмий ташриф билан бўлиб турган вилоят ҳокими Муротжон Азимов бошчилигидаги делегациямиз ҳам кўплаб лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш, ёшларимизни касб-ҳунарга ўргатиш, иш ўринлари яратиш ва тартибли миграцияни амалга оширган ҳолда ҳам иқтисодиётимиз ривожига, ҳам аҳоли даромадларини оширилишига хизмат қиладиган мулоқотларни ўтказишмоқда. Жумладан, Ҳайдельберг (Heidelberg) шаҳри мери жаноб Эккарт Вурснер (Eckart Würzner) билан ўтказилган учрашувда таълим ва касбий таълим, соғлиқни сақлаш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда тартибли миграция йўналишларида узоқ муддатли ва барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди. Музокаралар якунида томонлар ўртасида қатор муҳим келишувлар имзоланди. Ушбу шаҳар асрлар давомида Европа илм-фани, таълим ва маданият тараққиётининг муҳим маркази бўлиб келмоқда. Ҳайдельберг университети, Европа молекуляр биология лабораторияси, Немис канцер тадқиқот маркази, Макс Планк институтлари шаҳарни глобал илмий-тадқиқот ва инновация марказига айлантирган. Маълумот учун, Марказий Осиёдаги илк немис боғчаси ҳам Қашқадарёда очилган. Ташриф давом этмоқда. Gov.uz|Telegram|YouTube|FB|Instagram|X