TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #5278

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano6,430Idadi ya mionekano
Imechapishwa21 Jan21/01/2026, 13:47
Maudhui ya chapisho

Maudhui

🇺🇿Миграция агентлиги мурожаати! Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун ижтимоий тармоқ фаоллари турли пластик карта рақамларига пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда. ❗️ Эътибор беринг: Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда. 🔔Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир. ❗️ Эслатиб ўтамиз: Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинади. 📞 Мурожаат учун расмий алоқалар: (71) 202 33 55, қисқа рақам: 1282 Телеграм бот: @huquqiy_yordam_uzbot 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration