TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #5284

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano6,920Idadi ya mionekano
Imechapishwa27 Jan27/01/2026, 12:47
Maudhui ya chapisho

Maudhui

🇺🇿🤝🇩🇪2030 йилгача узайтирилган ҳамкорлик: янги имкониятлар, янги натижалар Миграция агентлиги, Германиянинг “SBH WEST GmbH” ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти ўртасида 2025 йил 17 январда имзоланган уч томонлама келишув самарали натижа берди ва амал қилиш муддати 2030 йил 31 декабргача узайтирилди. 🚍🚚 Лойиҳа доирасида Германия меҳнат бозори учун автобус ва юк машиналари ҳайдовчилари тайёрланмоқда. 📚Номзодлар бепул немис тили курсларида ўқитилиб, B1 сертификатини олганлар D ва CE тоифалари бўйича Германия стандартларида тайёрланади. 🎯 Имтиҳондан муваффақиятли ўтганларГерманияда ишлаш имкониятига эга бўлади. 📊 Натижалар: – 2025 йилда 80+ нафар ҳайдовчи Германияда юқори маошли иш билан таъминланди. – 2026 йилда 200 нафар номзод тайёрланади. 📌 Германияда ишлашнинг асосий шарти — немис тили сертификати. Миграция агентлиги томонидан ташкил қилинган бепул тил курсларида 1300 га яқин ҳамюртимиз таълим олмоқда. 👉 Сиз ҳам Германияда ишлашни режалаштиряпсизми? Бугун ариза қолдириб, келажагингиз сари қадам қўйинг! Ариза қолдириш Агар немис тилидан В2сертификатингиз бўлса XORIJDA ISH каналимизни кузатиб боринг лойиҳада иштирок этиш учун эълон берамиз. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration