TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
Maudhui ya chapisho
Maudhui
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, юртимиздаги 22 миллиондан зиёд ёшлар — бу улкан иқтисодий ва интеллектуал куч. Ёшларга шароит яратиш — бу шунчаки вазифа эмас, бу масъулият. Ҳар бир ҳудудда: — тил ўрганиш — касб-ҳунар эгаллаш — спорт ва соғлом турмуш — стартап ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш — иш ва даромад масаласи энг устувор вазифа сифатида белгиланди. Бугунги чақириқ аниқ: ⚡️ Бирорта ёш эътиборсиз қолмаслиги керак. Имконият бор. Қўллаш керак. Фаол бўлиш — ҳар бир ёшнинг ўз қўлида. 📝Каналга обуна бўлиш 🐶@qashmigration