TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← MIGRATSIYA QASHQADARYO
MIGRATSIYA QASHQADARYO avatar

TGINSIGHT POST

Post #5336

@qashmigration

MIGRATSIYA QASHQADARYO

Mionekano4,550Idadi ya mionekano
Imechapishwa24 Feb24/02/2026, 08:12
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Мамлакатимизда ҳар ҳафтaнинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлиши белгиланди. Шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшларни эшитади ва уларнинг муаммоларини ҳал қилади. Ҳокимлар ёшларбоп савдо-сервис лойиҳаларини амалга оширади, ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиб, ишга кириши ёки тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашади, стартапчилар билан учрашувлар ўтказиб, алоҳида маблағ ва грантлар ажратади. Энг яхши томорқачи, фермер, саноатчи, стартапчи, ижодкор, маънавият ва бошқа соҳалардаги ёшлар учун қизиқарли мавзуларда танловлар ва ярмаркалар ҳам ташкил этилади. 📝Каналга обуна бўлиш 🐶@qashmigration