Maudhui
🇺🇿🇷🇺Жорий йилнинг 24–25 март кунлари миграция соҳасидаги вазиятни ўрганиш бўйича Ўзбекистон–Россия идоралараро ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. 📋 Шунингдек, Россия Федерацияси Бош прокурори ўринбосари П. Городов бошчилигида — Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш, Фан ва олий таълим ҳамда Меҳнат вазирликлари масъулларидан иборат делегация Тошкент шаҳридаги Касбий кўникмалар марказида бўлди. Расмийлар, хорижда ишлаш истагидаги ҳамюртларимизни касб ва тилга тайёрлаш, шунингдек, рус тили сертификатини бериш жараёнлари билан танишди. ✍️ Шу куни марказда бўлиб ўтаётган Россия иш берувчилари танлови иштирокчилари билан ҳам суҳбатлашиб мавжуд муаммолар ўрганилди. Видеода батафсил 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration