Maudhui
🇯🇵Япониянинг йирик транспорт компанияси ўзбекистонлик автобус ҳайдовчиларига қизиқиш билдирмоқда! 🚍Willer Express — Япония туристик ва йўловчи транспорт бозоридаги энг илғор автобус оператори. Компания мамлакатнинг шимолидан жанубигача бўлган кенг ҳудудни қамраб олган. 🤝 Япониянинг халқаро кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш соҳасида етакчи компанияларидан бири “Onodera User Run” ушбу ташкилотни Ўзбекистон бозорига олиб кирмоқда. 📄Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев, "Willer Express" раҳбари Hirayama Koji ва “Onodera User Run” компанияси вакили Kato Jun ўртасида имзоланган уч томонлама келишувга кўра: 🚍 Ўзбекистонда "Willer Express" учун автобус ҳайдовчиларини тайёрлаш ва Кун чиқар мамлакатда юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш йўлга қўйилади. 🏗 Тошкент шаҳрида замонавий ўқув полигони барпо этилади. 🚏Амалиёт жараёнлари учун Япониядан ўнг бошқарувли автобуслар олиб келинади. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉@uzmigration