Maudhui
⚖️ 127 МИНГ ДОЛЛАР: АДОЛАТ ТИКЛАНДИ 🇷🇺 Россияда 100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик ишчи 4 ой давомида маошсиз ва озиқ-овқат таъминотисиз қолдирилди. Қарздорлик — қарийб 24 МИЛЛИОН РУБЛЬ (324 000 АҚШ доллари). 🛡Айрим ишчиларлар нолегал ҳолатга тушиб қолган. 📞 Ҳамюртларимиз Миграция агентлигига мурожаат қилиб, энг тўғри йўлни танлашди. ⚖️ ШУНДАН КЕЙИН ВАЗИЯТ ЎЗГАРДИ Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан адвокатлар жалб этилди ва Бош консулхона томонидан ҳолат юзасидан тегишли органларга НОТА юборилди, дипломатик каналлар ишга туширилди. Ваколатли органлар томонидан иш берувчиларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 145.1-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди. 📊 АНИҚ НАТИЖАЛАР: 💰105 нафар ҳамюртимизга 9 403 000 рубль (≈ 127 000 $) иш хақлари ундириб берилди ⏳ Қарздорликнинг қолган қисми 23 966 000 рубль (≈ 323 000 $) 15 майга қадар тўланиши кутилмоқда. 🚨 БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС ✔️ Озиқ-овқат таъминоти қайта тикланди ✔️ Ноқонуний ҳолатга тушганлар Миграция агентлиги томонидан Ватанга қайтарилди ва моддий ёрдам ажратиш бошланди. 🤝 Ушбу ишларда Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва Россия Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб борилди. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉@uzmigration