Maudhui
🇺🇿🇶🇦 ҚАТАР БИЛАН ЯНГИ КЕЛИШУВ: ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР "QATAR AIRWAYS"ДА ИШЛАЙДИ 💼 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда мамлакатимизнинг Қатардаги элчихонаси масъуллари Доҳа шаҳрида миграцияга оид учрашувлар ўтказди. 🏛 Қатар меҳнат вазириAli bin Saeed билан мулоқотда ушбу мамлакат меҳнат бозорида талаб юқори соҳаларни (тиббиёт, туризм, авиация, ахборот технологиялари)малакавий талабларини ўрганиш ва Ўзбекистонда мақсадли тайёрлов курсларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. 🤝 Учрашув якунларига кўра: ✔️ Қатар Бандлик ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи амалга оширилади; ✔️ идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилади; ✔️тиббиёт ходимларини Қатар стандартлари асосида тайёрлаш бўйича махсус таълим дастури йўлга қўйилади. 📝Қатарнинг давлат бандлик ташкилоти — Jusourраҳбари Abdulhadi Barkan билан ўтказилган музокаралар натижасида: ✔️ Қатарда ишлаш истагидаги ёшлар учун 2026 йил сентябрь ойида Тошкентда 50 дан ортиқ иш берувчилар иштирокида “Ўзбекистон — Қатар меҳнат форуми” ўтказилади. ✈️ "Qatar Airways" вице-президенти Fathi Atti билан учрашувда: ✔️ жорий йил май–июнь ойларида авиация соҳасида 65 нафар номзод(борт кузатувчиси, муҳандис, аэропорт ходимлари) танлаб олинади ва "Qatar Airways"да юқори маошли ишларга жойлаштирилади; ✔️ келгусида учувчилик, механика, электротехника ва муҳандислик соҳаларида 1 600 нафар олий маълумотли мутахассисни ишга жалб қилиш бўйича лойиҳани амалга оширишга келишилди. 📢 Хабарни тарқатинг! 👉@uzmigration