Maudhui
📢“Workmall xususiy bandlik agentligi" МЧЖнинг фаолияти тугатилди! “Workmall xususiy bandlik agentligi"га Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2024 йил 1 январда берилган 215300 сонли лицензия ушбу хусусий бандлик агентлигининг 2026 йил 10 майдаги 2653446-сонли аризасига асосан тугатилди. ❗️“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ,ушбу МЧЖга фуқароларни хорижга ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш таъқиқланади. 📌Ҳурматли фуқаролар! Агар "Workmall xususiy bandlik agentligi" билан боғлиқ мурожаат ёки шикоятларингиз бўлса, уларни жорий йил 30 майга қадар Миграция агентлигига тақдим этишингизни сўраймиз. ☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (қисқа рақам171, 711) 📢 Хабарни тарқатинг! 👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration