TGTGInsightakili ya telegramLIVE / telegram public index
← Uyg’onish
Uyg’onish avatar

TGINSIGHT POST

Post #225

@uygonturon

Uyg’onish

Mionekano1,140Idadi ya mionekano
Imechapishwasiku 23 zilizopita12/05/2026, 13:46
Maudhui ya chapisho

Maudhui

Ўзбекистон ҳукуматини Сирожиддин Адиловни озод қилишга чақирамиз! Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Amnesty International, HRW ва бошқа халқаро ташкилотларга мактуб йўллаб, жамиятимиз фаоли, блогер Сирожиддин Адиловни озод қилиш учун ҳаракат бошлаганимизни маълум қиламиз. Ўрганилган ҳужжатлар, жиноят иши материалларига кўра, Сирожиддин Адилов касбий профессионал фаолияти туфайли қамоққа олинган, унга нисбатан илгари сурилаётган айбловлар уйдирма ва тергов органи мутлақ процессуал қонунчиликка хилоф тергов олиб бормоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда уни қоралаш, обрўсизлантиришга қаратилган стихияли кампания ташкил этилганини эътироф этамиз. Унга қўйилган айбловлар аввалдан режалаштирилган, унинг касбий профессионал фаолиятини тўхтатиш ҳамда сўз эркинлигини бўғишга қаратилган ҳаракатдир. Бугун Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 252-моддаси (Жамоа кафиллиги) бўйича дастлабки тергов даврида унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириш бўйича тергов органига хат бердик. Мурожаатимиз рад қилинса, яна бир бор унинг ҳибсга олиниши ортида сиёсий сабаблар мввжудлиги аёнлашади. Ҳамфикр дўстларимиз, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини Сирожиддин Адилов ҳимоясига чорлаймиз! Адиловнинг ҳибсга олиниши сўз эркинлиги учун тажовуздир.