TGINSIGHT CHAT
Suv xo'jaligida xorijiy investitsiya loyihalarini amalga oshirish markazi
@watercenter
Biashara na startupСув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш марказининг расмий телеграм канали
Machapisho ya hivi karibuni
Uk. 1 kati ya 36 · machapisho 425
Imechapishwa 11 Jun
Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази ходимлари иштирокида 2024 йил 11 июнь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьяси Хасан Очилов иштирокида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда коррупцион ҳатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик масалалари, коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши муросасиз курашиш ҳақида аниқ мисоллар билан ёритилди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти тушунтирилди. Тадбир сўнггида ходимларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб берилди.
Imechapishwa 9 Apr
Bugun, 2024-yil 9-aprel kunida, yurtimizda buyuk sarkarda, sohibqiron amir Temur bobomizning 688 yilligi hamda Qoraqalpog'iston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 31 yilligi keng nishonlanmoqda. Amir Temur bobomiz tavalludining 688 yilligi yurtimiz tarixining naqadar uzoq ekanligini bildirsa, Qoraqalpog'iston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining nishonlanishi yurtimizda millat va elatlar hamdo'stligi muhim ahamiyat kasb etishini ifoda etadi.
Imechapishwa 5 Apr
Suv xo‘jalagida xorijiy investitsiya loyihalarini amalga oshirish markazida xodimlarning korrupsiyaga qarshi kurashish yo‘nalishidagi huquqiy bilimlarini oshirib borish maqsadida 2024 yil 27 mart kuni davra suhbati tashkil etildi. Tadbirda korrupsiyaning salbiy oqibatlari haqida batafsil tushuntirishlar berildi, shuningdek, suv xo'jaligi sohasida korrupsiyaning har qanday ko'rinishiga qarshi kurashish hamda bu borada xodimlarning bilim va ko'nikmalarini muntazam ravishda oshirib borish lozimligi ta`kidlandi. Mazkur davra suhbatida Korrupsiyaga qarshi kurashish ilmiy-ta’lim markazi boshlig‘i v.v.b. Xudayberdi Tursunbekov “O‘zbekiston Respublikasida korrupsiyaga qarshi kurashish sohasidagi davlat siyosatining asosiy yo‘nalishlari” mavzusida ma’ruza bilan ishtirok etib, xodimlarning qiziqtirgan savollariga javob berdi.
Imechapishwa 14 Jan
Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар! Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман. Бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришаётган барча ютуқ ва марраларимизда Қуролли Кучларимиз ва уларнинг сафларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган минг-минглаб ҳарбийларимиз билан бир қаторда сув хўжалиги тизими ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги бизга қувонч бағишлайди. Халқимизнинг асл ўғлонларига хос фазилатлар улуғланадиган мана шу унутилмас лаҳзаларда сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдек масъулиятли вазифаларни бажаришда улкан муваффақиятлар тилайман. Мардлик ва матонат, Ватанга садоқат тимсоли бўлмиш ушбу санада юртимиз тинчлигини ҳимоя қилаётган Қуролли Кучларимиз посбонларига кучли ирода, мустаҳкам соғлиқ, омад ва бахт ёр бўлсин! Ҳурмат билан, Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директори Ш.Султонов
Imechapishwa 12 Jan
Жорий йилнинг 12 январь куни Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказида “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маданият департаменти билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида мамлакатимизнинг мудофаа салоҳияти, соҳада эришилаётган ютуқлар, ҳарбий хизматчиларга берилаётган имтиёзлар ҳақида ҳуқуқий тушунтиришлар ва сув хўжалиги тизимида фаолият олиб бораётган ёшларга Ватанга садоқат билан хизмат қилишга доир зарур тавсиялар берилди. Тадбир сўнггида ҳарбийлар томонидан Марказ ходимларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди. Бизнинг ижтимоий тармоқлар Facebook|Telegram|Instagram
Imechapishwa 1 Des
Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказида 2023 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори Нарзуллаев Олим Холмаматович иштирок этиб, тадбир иштирокчиларининг қонунчилик соҳасига доир қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди. Бизнинг ижтимоий тармоқлар Facebook|Telegram|Instagram
Imechapishwa 7 Nov
Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази томонидан ходимларнинг касбий билим ва малакалари, ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириб бориш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2023 йил 7 ноябрь куни Марказ ходимлари иштирокида “11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни, умумхалқ байрами” муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур давра суҳбатида Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори Феруза Муҳитдинова ҳамда Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитаси раиси Наргиза Усманова маъруза билан иштирок этиб, Касаба уюшмалари фаолияти ва меҳнатга оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди. Тадбир сўнгида Марказ ходимларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди ва Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Imechapishwa 3 Nov
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази томонидан жойларда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Марказ томонидан Фарғона вилоятида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида Марказнинг ҳудудий масъул ходимлари, Европа Иттифоқи гранти, “Temelsu” халқаро консультантлар жамоаси вакиллари ҳамда “Annexure” компанияси мутахассислари иштирокида Ёзёвон туманида жойлашган “Катта Андижон канали”нинг муҳофаза ҳудудида 1000 (минг) дона манзарали дарахт кўчатлари экилди. Марказ ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида келгусида ҳам бу каби ободонлаштириш ишларини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бу ўз навбатида нафақат сув хўжалиги объектлари муҳофазаси учун балки ҳудудий иқлимнинг мўътадиллиги ва атрофнинг кўкаламзорлаштирилишига хизмат қилади.
Imechapishwa 17 Ago
#Бу_қизиқ Бутун дунё бўйича йилига 4 млн тоннадан зиёд бодом етиштирилиб, унинг қарийб 57 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келади. АҚШдаги 2 млн тоннадан зиёд бўлган ҳосилнинг ярмидан кўпи эса Калифорния штатига тўғри келади. Суратда Калифорниядаги бодом плантацияси тасвирланган. Кейинги ўринларда эса Испания (400 минг тонна), Австралия (220 минг тонна), Эрон (160 минг тонна) ва Туркия (155 минг тонна) давлатлари туради. Бизнинг ижтимоий тармоқлар Facebook|Telegram|Instagram
Hashtags
Imechapishwa 15 Ago
#фойдали Лойиҳада ресурсларни бошқариш Лойиҳада ресурсларни бошқариш лойиҳани муваффақиятли якунлаш учун қандай ресурслар кераклигини аниқлаш, аниқланган ресурсларни ҳозирлаш ёки қўлга киритиш ва уларни бошқариш жараёнларини ўз ичига олади. Ўз навбати лойиҳани бошқаришда ресурсларни шартли равишда 2 қисмга бўлиш мумкин. Инсон ресусрлари (қайси мутахассислар қачон талаб этилади ва уларни қандай бошқариш лозим) ва моддий ресурслар (лойиҳага қандай материаллар қачон ва қанча муддатга керак). Ресурсларни бошқаришда пухта режа ишлаб чиқилиши самарали омиллардан ҳисобланади. Бизнинг ижтимоий тармоқлар Facebook|Telegram|Instagram
Hashtags
Imechapishwa 14 Ago
#Биласизми Ер юзидаги энг иссиқ ҳарорат АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган чўлда кузатилган. “Ўлим водийси” деб номланадиган ушбу ҳудудда ҳарорат 56.7 градусни ташкил этган. Шундай иссиққа қарамасдан бу ҳудудда Миллий парк ҳам ташкил этилган бўлиб, айрим туристлар томонидан бу ерга тез-тез ташриф буюриб турилади. Кейинги ўринда эса Африка қитъасидаги Уаргла саҳроси бўлиб, бу чўлда ҳарорат 51.3 градусни ташкил этгани кузатилган. Бизнинг ижтимоий тармоқлар Facebook|Telegram|Instagram
Hashtags
Imechapishwa 4 Jul
#Биласизми Дунёнинг энг совуқ нуқтаси Антарктида бўлиб, унинг шарқий қисмида қиш кунларида ҳарорат -93 градусга тушганлиги ўрганилган. Қарама-қарши қутбда эса энг паст ҳарорат Аляскадаги Денали тоғининг чўққисида -73,8 градус эканлиги кузатилган. Ушбу чўққи алпинистлар ўрасида жуда машҳур саналади. Бизнинг ижтимоий тармоқлар Facebook|Telegram|Instagram
Hashtags