Nilalaman ng post
Иш бериш — иш ўрни эмас, имконият беришдир Кўп танишларим: “Яхши ишчи топиш кийин”, “Компаниямга ходим керак”, “Одам йўқ” деган гапларни кўп айтяпти. Муаммо факат кадрларда эмас. Муаммо — муносабатда. Иш бериш — фақат маош ва вазифа бериш эмас. Бу — имконият бериш. Эътибор бериш. Ургатиш. Ишониш. Кимдадир салоҳият бор. Аммо у ўзини кўрсатишга имконият олмаган. 1. Резюмега эмас, салоҳиятга қаранг Ҳамма ҳам кучли CV ёза олмайди. Лекин баъзилари биринчи имкониятни олса, энг яхши жамоа аъзосига айланади. Савол беринг: → “Бу одам нимага қизиқади?” → “У қандай вазиятда очилади?” → “Уни кучли қилувчи тараф нима?” 2. Хатога тайёр бўлинг Янги одам билан ишлаш — қийин. У хатолар қилади. Лекин шу жараён орқали у ўсади. Агар ҳар бир хатони жавобгарлик деб қабул қилсангиз, ҳеч қачон кучли жамоа қура олмайсиз. 3. Иш берманг — мақсад беринг Агар сиз инсонга фақат иш эмас, маъно берсангиз — у сиз билан қолади. Ҳатто бошқа жой кўпроқ тўласа ҳам. → “Бу ерда у нимани ўрганади?” → “Унинг ҳиссаси қандай натижа беради?” → “Унинг иши нима учун муҳим?” Хулоса Биз иш эмас, имконият беришни ўрганишимиз керак. Ҳақиқий раҳбар — одамни кўради, ишонади ва ўсишига ёрдам беради. Ҳатто у ҳали тайёр бўлмаса ҳам. @paiziev24