最近帖子
第 1/84 页 · 共 1,003 条
发布 6月19日
❗️Олий Мажлис Сенати Кенгаши Робахон Анваровна Маҳмудовани Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди. ——— ❗️Oliy Majlis Senati Kengashi Robaxon Anvarovna Mahmudovani O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi raisi lavozimiga saylash to‘g‘risida qaror qabul qildi.
发布 6月19日
Ассалому алайкум. Хайрли кун! Ҳар саҳар янги умид, янги орзу ва янги имкониятлар билан келади. Кечаги хатоларни ортда қолдириб, қалбни эзгу ниятлар билан тўлдириш учун энг яхши вақт — бугундир. Ҳаёт ҳар тонг бизга янги саҳифа очади, уни қандай ёзиш эса ўз қўлимизда. 🌿☀️
发布 6月18日
🏆 “НАВО” ЖАМОАСИГА РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА ОМАД ТИЛАЙМИЗ! Шаҳримиздаги 14-давлат умумтаълим мактабининг "Наво" жамоаси "Иқтидор" танловининг Республика босқичида қатнашиш учун йўлга отланмоқда. Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу билимдон ва истеъдодли ёшлар билан учрашди. Самимий ва қизғин руҳда ўтган суҳбат давомида шаҳар раҳбари ёшларимизнинг салоҳиятини юқори баҳолаб, уларга катта ишонч билдирди. — "Сизлар нафақат мактабингиз, балки бутун шаҳримиз фахрисиз. Республика босқичида ҳам бор билим ва маҳоратингизни кўрсатиб, энг юқори ўринларни қўлга киритишингизга ишонаман", — деди Гавҳар Алимова ёшларни руҳлантирар экан. Учрашув якунида шаҳар ҳокими жамоа аъзоларига оқ йўл ва республика босқичида зафарлар тилади. ✨Омад сизга, "Наво" жамоаси! Шаҳримиз сизга мухлислик қилади!
发布 6月18日
Президентимиз терма жамоамизнинг руҳини кўтарди: «Футболчиларимиз жуда катта тажрибали жамоага қарши кучли характерини кўрсатди. Биз учун биринчи жаҳон чемпионатида биринчи голимиз — бу ҳам ғалаба».
发布 6月18日
Фабио Каннаваро: Бугунги ўйин биз учун яхши бўлди, деб айта оламан ——- Fabio Kannavaro: Bugungi oʻyin biz uchun yaxshi boʻldi, deb ayta olaman Batafsil:https://zarnews.uz/wubj Каналга қўшилинг: 👇 Telegram | Instagram | Youtube
📸 Уч соатда 9 та жарима... 🔴 Бир кунда 9 балл ⁉️ Баллик тизимга тайёрмисиз? #nocomment 👉@abdumalikovich_uzb
Hashtags
发布 6月18日
Футбол бу бошқа даражадиги ўйин! Бунда ҳаттоки болалар йиғласа ҳам рақиб жамоанинг мухлислари бизнинг жамоага мухлислик қиладиган даражадаги ўйин. 👉 Мана нима учун футболни яхши кўрамиз.
发布 6月18日
🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН — КОЛУМБИЯ ⚽️Каттақўрғонда футбол байрами: Ҳамма катта экран қаршисида! Юртимизда футбол шукуҳи авжида! Каттақўрғон Давлат Педагогика институтида тўпланган юзлаб каттақўрғонликлар Жаҳон чемпионатининг тарихий учрашувини катта экранда томоша қилишмоқда. Айни пайтда томошабинлар қаторида шаҳар ҳокими ҳам чемпионатни кузатиб жамоамизни қўллаб- қувватламоқда.
发布 6月18日
🇺🇿ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА ДАВЛАТИМИЗ МАДҲИЯСИ ЯНГРАДИ
发布 6月18日
Футболчиларимиз стадионга етиб келди Тарихий ўйинга саноқли дақиқалар қолди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг баҳс учун асосий таркиби ҳам маълум. Ўйинни "Futbol TV" ва "Zo‘r TV" орқали соат 6:50 дан бошлаб жонли томоша қилишингиз мумкин.
发布 6月18日
⚽️"ЖЧ-2026": Самарқанд шаҳридаги спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида жойлашган залда халқимиз орзиқиб кутган Жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Колумбия баҳсини жамоавий тарзда кузатиш учун йиғилмоқда. Ўйин бир неча дақиқаларда бошланади.
发布 6月18日
Оддий кунлар ҳам ранг-баранг мўъжизага айланади — агар инсон ҳаётнинг ҳар бир лаҳзасини кўра билса ва қадрласа. Richard Branson