@doctor_ziyod · Post #278 · 03/10/2023, 05:15 AM
🔤НОСВОЙ ҲАҚИДА 🔸Носвой қандай тайёрланади? Майдаланган тамакига сўндирилган оҳак ёки кул ва маза, ранг қўшувчи моддалар аралаштирилади. Оҳак ишқор сифатида тамакидаги никотинни сўрилишини кучайтиради. Никотин миқдори сигаретларга нисбатан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин. Баъзи маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда эркакларни 23.2% носвой чекади. 🔸Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти носвойни 1-гуруҳ канцерогени, яъни аниқ саратон каби ўсимталарни ривожланишига ҳисса қўшади деб белгилаган. У оғиз шиллиқ пардасини шикастлайди ва лаб, милк, оғиз деворларида саратон пайдо бўлиши ҳавфини оширади. Бунга сабаб носвой таркибидаги моддалар шиллиқ қаватни доимий таъсирлантиради. Бу тамаки маҳсулотидан оғиздан ташқари бошқа аъзоларда ҳам саратон ривожланиши мумкин деган тадқиқотлар бор: - ошқозон ости бези - ўпка - қизил ўнгач саратони Сиз шунга тайёрмисиз? #bad_habits#smoking Каналга обуна бўлинг! 👉🩺Doctor Ziyod👈
Hashtags