TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал
РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #10

@Respublika

РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал

Views13Post view count
PostedNov 1811/18/2025, 07:36 PM
Post content

Post content

#Диққат 🇺🇿🤝🇹🇲Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги олий даражадаги мулоқотлар яна бир бор икки қардош мамлакатнинг мустаҳкам шериклигини намоён этди. 📌Олий даражада ўтказилган музокаралар, шунингдек эришилган муҳим келишувлар икки давлат ўртасидаги яқин, ишончли ва вақт синовидан ўтган дўстликка асосланган муносабатларнинг янги босқичга кўтарилаётганини тасдиқлади. 🌐Стратегик шерикликни жадал ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича алоҳида келишувларга эришилди. 🔰 Бу учрашув икки давлат раҳбарларининг ўзаро ҳурмат, ишонч ва дўстлик тамойиллари асосида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қатъий интилишини яна бир бор намоён этди. 🇺🇿Ўзбекистон ва 🇹🇲Туркманистон — бир-бирига яқин, дўст ва ишончли ҳамкор сифатида, келгусида ҳам сифат жиҳатдан янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканини билдирди. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!