TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал
РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #25

@Respublika

РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал

Views12Post view count
PostedNov 2411/24/2025, 06:01 AM
Post content

Post content

#Диққат ⚡️⚡️🇺🇿Ўзбекистонда олинган ДИПЛОМ 38 та давлатда тан олиниши кутилмоқда Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция (Париж, 2019-йил 25-ноябрь) ҳақида: ⚡️Ўзбекистон «Олий таълим соҳасида малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция»ни ратификация қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу хабардан кейин мазкур конвенциянинг аҳамияти, мазкур Конвенция асосида Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қирғизистондаги олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар Ўзбекистон ҳудудида нострфикациядан ўтказилмасдан амал қилиши ҳақида саволлар келиб тушмоқда. 📍 Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатлар томонидан берилган таълим олганлик тўғрисидаги дипломларни тан олиш Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 24-июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида»ги Низом талаблари асосида амалга оширилади. Мазкур Низом билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўғридан тўғри тан олинадиган хорижий давлатларда олинган ҳужжатлар тоифалари белгиланган. Жумладан, Низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан тўғри (махсус синовларсиз) тан олиниши белгиланган. 📌 Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция ЮНEСКО шафелигида ишлаб чиқилган глобал аҳамиятга эга бўлган биринчи шартнома ҳисобланади. Конвенциянинг 4-моддасида Конвенциянинг аъзоси бўлган иштирокчи давлат Конвенциянинг аъзоси бўлган бошқа иштирокчи давлатларда эгалланган ва ҳужжатлар орқали тасдиқланган малакаларни тан олиш мажбурияти кўрсатилган. 📌 Тан олиш жараёни ҳар бир давлатнинг ўз миллий қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилиб, бунда иштирокчи давлатлар бошқа давлатларда эгалланган олий таълимга оид малака (диплом)ни адолатли тарзда тан олиши лозим. Давлатлар таълим тизими (стандарт) ўртасида муҳим фарқлар мавжуд бўлгандагина тан олиш рад этилиши мумкин. 📊 Ҳозирги кунда 38 та давлат Глобал конвенцияга аъзо ҳисобланади ва 10 га яқин давлатлар Конвенцияга аъзо бўлиш жараёнини олиб бормоқда. ⚡️Глобал конвенцияга аъзо (иштирокчи) давлатлар рўйхати: ✅ Европа минтақасида (20 та субъект) - Франция, Буюк Британия, Финландия, Норвегия, Швеция, Исландия, Венгрия, Андорра, Арманистон, Хорватия, Эстония, Литва, Молдова, Руминия, Словакия, Грузия, Босния ва Герцоговина, Муқаддас Престол, Сан-Марино, Люксембург; ✅ Америка минтақасида (4 та субъект) - Куба, Никарагуа, Эквадор, Уругвай; ✅ Африка минтақасида (7 та субъект) - Жанубий Африка Республикаси, Тунис, Кабо Верде, Жибути, Котдивуар, Гвинея, Сенегал; ✅ Осиё минтақасида (5 та субъект) - Япония, Жанубий Корея, Муғулистон, Яман, Фаластин; ✅ Австралия ва Океания минтақасида (2 та субъект) - Австралия, Янги Зеландия. 📰 Конвенциянинг 18-моддасига асосан унга аъзо бўлиш ҳар бир давлат ЮНEСКО котибиятига мазкур Конвенцияга аъзо бўлиш ҳақида ўз ҳужжатини тақдим этганидан кейин 3 ой ўтгач амалга оширилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ушбу Конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги Қонуннинг тасдиқлангани ҳақидаги ёрлиқни ЮНEСКО котибиятига тақдим этган вақтдан бошлаб 3 ой ўтгач, Конвенциянинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. 🇺🇿 Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё давлатлари орасида Глобал конвенцияга аъзо бўлган илк давлат бўлади. 📍Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда қайд этиш керакки, Глобал конвенция доирасида фақатгина унга аъзо бўлган давлатлар ўртасида олий таълимга оид малака (диплом)ларни ўзаро тан олиш механизмлари қўлланилади. Янгиликни талабаларга ва дипломи бор барчага юборинг. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!