TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал
РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #41

@Respublika

РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал

Views6Post view count
PostedNov 2711/27/2025, 08:48 PM
Post content

Post content

#ТЕЗКОР#ТАРҚАТИНГ 🤲🌧БУГУН ЖУМА НАМОЗИДАН КЕЙИН МАСЖИДДА ЎҚИЛАДИГАН ИСТИСҚО НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ? 🌙 Демак, бугун ўқиладиган истисқо намози жума намозининг фарзи ва ундан кейинги тўрт ракатли суннатини адо этиб бўлгандан кейин ўқилади. Намоз бошланиши олдидан муаззин жамоатни сафланишга чорлаши билан саф тортилади. Намозга ният қилишда: “Икки ракатли истисқо намози ўқишни ният қилдим, ҳозир бўлган имомга иқтидо қилдим”, дейилади. Истисқо намози икки ракат, худди жума намозидек адо этилади. Намоздан кейин имом қавмга юзланган ҳолда тик туриб қисқача хутба қилади. Хутбадан кейин қиблага юзланиб тик турган ҳолда дуо қилади. Жамоат эса, ўтирган ҳолида имомнинг дуосига “омин” деб туради. 🤲 Имом ҳар гал “Аллоҳумма” деб дуо қилганида, жамоат “Омин”, деб туриши айни муддаодир. Чунки, “омин” калимаси “ижобат қил”, “қабул қил”, “шундай бўлсин”, деган маънони англатади. 💬Батафсил 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!