TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Post content
Post content
#Диққат#Тарқатинг ❗️⚡️⚠️Ўзбекистонда Telegramда хавфли схема пайдо бўлди: «Овоз бериш»ни боссангиз – аккаунтингизни йўқотасиз Тармоқларда хавфли сўровнома тарқалмоқда: «Овоз бериш» тугмасини босишингиз билан фирибгарлар сизнинг Telegram аккаунтингизга кириш имконига эга бўлади. Аввалига ҳеч нарса сезилмайди, аммо кейинчалик аккаунт бутунлай бузғунчилар назоратига ўтиб қолади. Ўзингизни ҳимоя қилиш учун: • шубҳали ҳаволаларга ўтманг; • фаол қурилмаларни мунтазам текшириб туринг; • икки босқичли аутентификацияни ёқинг. Ўзингизни асранг: шубҳали тугмаларни босманг, ҳаволаларга кирманг ва албатта икки босқичли ҳимояни фаоллаштиринг. Хабарни тарқатинг. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!