TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал
РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал avatar

TGINSIGHT POST

Post #94

@Respublika

РЕСПУБЛИКА | Pасмий канал

Views53Post view count
PostedDec 1012/10/2025, 05:29 AM
Post content

Post content

❗️Payme фойдаланувчиларни огоҳлантирмасдан P2P ўтказмалар учун комиссияни оширди. Payme тўлов тизими ўз мижозларига огоҳлантириш бермасдан картадан-картага ўтказмалар учун 1,1% комиссия еча бошлаган. Яқингача бу 1% ни ташкил этган, бироқ сўнгги кунларда бир қанча фойдаланувчилар бу нарх ўзгарганини пайқашган. Масалан, Uzcard’дан Uzcard’га Payme орқали пул ўтказилганда аввал 1% комиссия олинган бўлса, ҳозир худди шу нарсага 1,1% комиссия ечилмоқда. Payme мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати (call-марказ) оператори ҳам нархларда ўзгариш бўлганини тасдиқлаб, бунга икки ойдан ошганини маълум қилди. Компания тарифларда ўзгариш бўлгани ҳақида шу кунгача мижозларга билдиришнома ёхуд огоҳлантириш юбормаган. Қолаверса, расмий веб-сайтда ҳалигача комиссия 1% кўрсатилган ҳолатда турибди. 🇺🇿@RESPUBLIKA — Мамлакатнинг энг ишончли расмий ахбороти!