@inoyatovanazira · Post #1223 · 09/01/2024, 03:34 AM
Жамоамиз Грузиянинг қадим Аджария маркази Батуми ва унинг хушманзара манзиллари бўйлаб айланишда давом этмоқда: Бельвью подиуми, Георгия Габричидзе номидаги ботаника боғи, дельфинарий, Европа майдони, ""шайтон" чархпалак", Алифбо биноси, азербайджон ёзувчиси Қурбан Саид асари асосида бунёд этилган Али ва Нино скульптураси, «Цицинатела» атракциони, балиқ бозори, шифобахш қумли пляж ва қатор бошқа манзилларга бордик.. булар ҳақида эртага кун давомида жонли эфирда батафсил гапириб берамиз. Бугун эрта тонгдан эса гўзал Боржоми томон йўлга отланмоқдамиз, ундан кейинги манзил қизиқарли ва сирли Бакуриани. Тингланг, ҳис қилинг, Севинг! @avtoradio.uz #avtoradio#safar#superjamoa#tonnavibes#xalqonaradio#тонназавқ