TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Kitobxo‘r
Kitobxo‘r avatar

TGINSIGHT POST

Post #6081

@kitobxorr

Kitobxo‘r

Views166Post view count
PostedMar 903/09/2026, 08:47 AM
Post content

Post content

Илк бор вафот этган донордан кўчириб ўтказилган бачадон орқали чақалоқ дунёга келди Буюк Британияда илк бор вафот этган донордан бачадон кўчириб ўтказилган аёл фарзандли бўлди. Майер-Рокитанский-Кюстер-Хаузер (MRKH) синдромидан азият чекувчи Грейс Белл 2025-йил декабрь ойи охирида Лондоннинг Қиролича Шарлотта ва Челси шифохонасида Хьюго исмли ўғил фарзандни дунёга келтирди. Ҳомиладорлик имконияти 2024-йил июнь ойида ўтказилган 10 соатлик трансплантация операцияси ва экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) курсидан сўнг пайдо бўлди. Грейс Буюк Британияда MRKH синдроми билан яшовчи тахминан 5000 аёлдан бири Хьюгонинг туғилиши бачадон трансплантацияси лойиҳаси учун муҳим бурилиш нуқтаси бўлди. Ушбу лойиҳа доирасида жами ўнта операция ўтказиш режалаштирилган. Бу мамлакатда вафот этган донор аъзосидан фойдаланилган илк муваффақиятли ҳолатдир. Бундан аввалроқ, 2025-йил бошида тирик донордан бачадон кўчириб ўтказилган аёл Эми исмли қизчани дунёга келтирган эди. Ҳозиргача тирик донорлар билан учта трансплантация амалга оширилган, яна бештаси режалаштирилган. Аъзонинг рад этилишини олдини олиш учун Белл доимий равишда иммунодепрессантлар қабул қилиши керак. Эҳтимолий иккинчи ҳомиладорликдан кейин, узоқ муддатли хавфларни камайтириш учун бачадонни олиб ташлаш режалаштирилган. Боланинг донор билан генетик боғлиқлиги йўқ. Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, бачадон кўчириб ўтказиш бўйича 100 дан ортиқ муваффақиятли операция ўтказилган ва натижада 70 дан ортиқ соғлом болалар туғилган. Бундай операция бачадонсиз аёллар учун имкониятларни кенгайтиради ва репродуктив технологиялар суррогат оналикка хавфсиз муқобил бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Аноним донорнинг оиласи бошқа реципиентларга ёрдам берилганидан фахрланишини билдирди. Тадқиқотчилар бачадон трансплантацияси оддий муолажага айланиши ва минглаб аёлларга оналик бахтини беришига умид қилмоқдалар. Операциялар муваффақияти жарроҳлик техникаси, беморни кузатиш, иммунодепрессантларни тўғри танлаш ва психологик қўллаб-қувватлашга боғлиқ. Science