TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← GZ学习频道

TGINSIGHT SIMILAR POSTS

Find similar content

Source channel @olddriverGDstudy · Post #13 · Mar 17

#秀哥语录 2020.12.27【撩妹模板】#撩妹#语录 告诉你们一个小秘密 没事多去逛逛有年轻漂亮老板娘的美甲店 不要问我为什么 小姐姐 我买几瓶指甲油送给喜欢的人 买好付完钱送给老板娘 你就是我喜欢的人 你可以直白的告诉老板娘 其实我已经关注你好久了 第一次见到你 就有种心跳的感觉 我已经好多次想进来了 就是不知道怎么和你搭讪 可是 你的身影实在挥之不去 我今天忍不住了 豁出去了 就想告诉你 我真的好喜欢你 能不能加个好友

Results

4 similar posts found

Search: #allergy

当前筛选 #allergy清除筛选
Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #245 · 03/01/2023, 06:15 AM

Савол: Аллергия ичакдаги бактерия сабабли бўлиши мумкинми? Жавоб: Бу маълум бир бактерия сабабли эмас, ичакдаги бактериялар ҳилма-ҳиллиги паст даражада бўлиши сабабли кузатилади. Канча кўп турдаги бактериялар яшаса, аллергик касалликлар шунча кам учрайди. #allergy Яна видеони эшитинг 👇

Hashtags

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #274 · 03/09/2023, 08:01 AM

👃МАВСУМИЙ АЛЛЕРГИЯНИ ДАВОЛАШ 1️⃣Аллергендан асранинг Мантиқ оддий - реакция чақирадиган модда танангизга тушмаса, аллергия ҳам бўлмайди. Бу энг самарали йўл. Бунинг учун: - ёғингарчилик бўлмаган ва шамолли кунларда уйда қолинг, сайрга эса ёмғирлардан кейин чиқинг - боғда чим ўриш, ўташ ишлари олиб борилаётганда ўзингизни узоқроқ тутинг - кўчадан қайтганда кийимингизни алиштириб, чўмилиб чиқинг, шунда устингиздаги чангдан ҳалос бўласиз - ювилган кийимларни кўчага османг - кўчага чиққанда маска тақинг (қанча герметик бўлса, шунча яхши, мисол учун N95 маска) 2️⃣Юқори мавсумда қўшимча чораларни кўринг Кўпинча мавсумий аллергияси бор инсонлар тахминан бўлса ҳам, қайси ўсимликка реакцияси борлигини билади. Айнан шу ўсимлик гуллайдиган пайт қўшимча чоралар қўлланиши лозим: - аллерген ўсимликлар гуллаши ҳақидаги маълумони об-ҳаво башорати ёки бошқа кўсатувлар/сайтларда кузатиб боринг (2018-йилдан Узбекистонда ҳам шундай маълумот бериляпти) - гуллаш бошланганини билишингиз билан аллергия белгилари пайдо бўлмасидан препаратларингизни қўллаб бошланг - дераза ва эшикларни ёпиқ тутинг - эрталаб кўчага чиқмасликка ҳаракат қилинг, айнан эрталаб ҳавода чанг миқдори максимал бўлади 3️⃣Ичкаридаги ҳавони тоза тутинг - уйда ва автомобилда ойнани очишни ўрнига кондиционерни ишлатинг - кондиционер ва вентиляцияда энг самарали филтрларни ўрнатинг - HEPA филтрли чанг юткичда тез-тез уйни тозалаб туринг (Ўзбекистонда бундайлар борми, билмайман) 4️⃣Рецептсиз сотиладиган дориларни қабул қилинг - антигистамин препаратлар (Зиртек, Кларитин, Зодак) кунига 1 таблетка - гормонал спрейлар (Авамис, Назонекс) кунига бир маҳал ҳар бир бурин йўлга 2 маротабада сепилади) - бурин битишига қарши таблеткалар (Судафед, Актифед) 5️⃣Буринни ювиш Ҳозир бурин ювиш учун маҳсус бутилкада ош тузи эритмалари бор (таркибида физ раствор ёки денгиз суви). Дорихоналарда уларни тури сероб. Шу эритмаларда кунига бир неча бор буринни ювиш ундаги ортиқча шиллиқ ва аллерген моддаларни ювиб чиқаради. Эплай олмасангиз, ЛОР врач ювиб қўяди ёки ўргатади. 6️⃣Қўшимча фойдаси тегиши мумкин бўлган даво турлари. Баъзилари охиригача исботланмаган ва хеч биридан кучли таъсир кутмаслик керак, шунинг учун ҳм қўшимча сифатида тавсия этилади: - игна терапия (агар яхши мутахассис топа олсангиз) - пробиотиклар - спирулина - асал (баҳорги аллергияга баҳорги асал) 💲Тепадаги даволар ёрдам бермаса, маҳсус иммунотерапия ўтказилиши мумкин. У аллерголог шифокор кўригидан кейин амалга оширилади. Аввал аллерген модда аниқланиб, унга қарши реакцияни пасайтирувчи препарат киритилади. Бу ҳудди эмлашга (вакцинация) ўҳшаган муолажа. Одатда бундан кейин аллергия анча енгиллашади, баъзида эса умуман йўқ бўлади. Муолажани номи АСИТ. Вилоятларда борми, билмайман, Тошкентда Халқаро аллергия марказида, Республика аллергология марказида қилинади. Яна аллергик реакцияни пасайтириш учун таркибида сабабчи аллергенни жуда оз миқдорда сақловчи препаратлар ҳам бор, улар одатда қишда, аллергия йўқ пайти қўлланади. Инъекция ёки таблетка кўринишида. Лекин бу АСИТга нисбатан эскироқ метод. Манбаалар: nih.gov, Mayo, healthline.com. #allergy#immunity Каналга обуна бўлинг! 👉🩺Doctor Ziyod👈

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #273 · 03/09/2023, 06:00 AM

🤧МАВСУМИЙ АЛЛЕРГИЯ ёки АЛЛЕРГИК РИНИТ - маълум мавсумларда пайдо бўладиган аллергия тури. АҚШда 8% аҳоли бу касалликдан азият чекади. Ўзбекистонда - номаълум. Бу ҳолат организмнинг гул чанги каби атроф муҳитдаги оддий моддаларга нисбатан ҳаддан ташқари кучли реакцияси сабабли пайдо бўлади. Танамиз бу моддаларни янглишиб ҳавфли деб ҳисоблайди. 🔸Қизиқ факт, хашоратлар ёрдамида чангланадиган ўсимликлар чанги оғирроқ бўлиб, ҳавода узоқ вақт тура олмайди ва камроқ аллергия чақиради. Табийки, бу турдаги аллергия қиш ойларида кам учрайди. 🔹Белгилари: - аксириш - бурин оқиши ёки битиши - кўз ёшланиши ёки қичишиши - томоқ қирилиши - қулоқ битиши Мавсумий аллергияси бор инсонлар орасида астма касаллиги ҳам кўпроқ учрайди. 🩺Doctor Ziyod | #allergy#immunity

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #440 · 05/13/2023, 04:01 AM

⚠️МАВЗУНИ ҚИДИРИШ! Сизга керак мавзуларни # хэштеглар ёрдамида топинг. Кўк рангдаги сўзларни устига босиб ўша мавзу бўйича барча мақолаларни топинг. Мана бу ерда👇 Йўналишлар бўйича: - Аллергология 👉#allergy - Гастроэнтерология (ошқозон-ичак) 👉#gastroenterology - Гематология 👉#hematology - Гинекология 👉#obsgyn - Дерматология (тери) 👉#dermatology - Иммунология (иммунитет) 👉#immunity - Инфекция (юқимли касаликлар) 👉#infection - Кардиология 👉#cardiology - ЛОР 👉#LOR - Неврология 👉#neurology - Онкология 👉#oncology - Ортопедия 👉#orthopedics - Офтальмология 👉#ophthalmology - Педиатрия (болалар) 👉#pediatrics - Ревматология (бўғинлар) 👉#reumatology - Стоматология 👉#stomatology - Тез ёрдам 👉#emergency - Урология 👉#urology - Хирургия (жарроҳлик) 👉#surgery Бошқа категориялар: - Дорилар 👉#drugs - Витаминлар 👉#vitamins - Минераллар 👉#minerals - БАДлар 👉#supplements - Таомланиш 👉#nutrition - Қисқа лайфхаклар 👉#tips - Шунчаки фактлар 👉#facts Бир ойда чиққан постлар рўйҳати👉#monthly Профессионаллар расмдагидек қидирса ҳам бўлади.