@doctor_ziyod · Post #1036 · 07/25/2024, 06:49 AM
⚡️4 ta XAVFLI VITAMIN! #vitamins
Hashtags
TGINSIGHT SIMILAR POSTS
Source channel @olddriverGDstudy · Post #40 · Mar 17
秀哥语录: 开水烫鸡把,锻炼起来 123的兄弟,我给你们说个方法 蛮有效的,就是开水烫几把 你每天洗澡的时候,水温稍微调高一点点 比如平时40度,你就45 用淋浴头冲,冲龟头,每天冲个五分钟 正经点,靠,虽然开水烫几把名字不正经 但是真的有用 你快,是因为敏感,每天冲,可以降低敏感度 一边冲,一边两个指头按压捏,每天五分钟 养成习惯,慢慢就好了 到后期,你可以用毛巾,湿水 然后慢慢尝试那毛巾擦龟头,上下撸 什么时候毛巾擦龟头,你不抖了,就好了 慢慢来啊,过犹不及,慢慢锻炼,降低龟头敏感度 可以尝试下,多少有点用 另外就是心里调节了 不要老是想,不要在意长短 学会去享受,要自信,自我暗示,我是来爽的,不是来比赛的 心里 生理 双管齐下,从此告别123 #秀哥语录#语录
Search: #vitamins
@doctor_ziyod · Post #1036 · 07/25/2024, 06:49 AM
⚡️4 ta XAVFLI VITAMIN! #vitamins
Hashtags
@doctor_ziyod · Post #346 · 04/12/2023, 07:02 AM
❓Витамин D ни кунлик дозасини олиш учун офтобда қанча вақт бўлиш керак? Ўзбекистон учун аниқ бир рақам ҳисоблаб чиқилмаган. Лекин турли географик координаталарда жойлашган давлат/шахарларда олинган маълумотларга таяниб тахминий вақтни аниқласак бўлади. Тадқиқотларда юз, бўйин ва қўллар елкадан кафтгача очиқ ҳолда, яъни тахминан 22-25% очиқ терида ўтказилган. Швейцарияда баҳор ва ёз ойларида ўтказилган ўлчовларда пешин маҳалида 10-15 дақиқа офтобда бўлиш етарли деб топилган. Бунда 1000 МЕ витамин ҳосил бўлган (1 кунлик профилактик доза). Қишда эса, 10% очиқ тери етарлича витамин ишлаб чиқара олмаган. Швейцария биздан бир оз шимолроқда ва ахолининг териси оч рангда. Валенсия шахридаги (Испания) текширувларда баҳор ва ёзда оч рангли терига эга инсонларда 8-10 дақиқада етарлича витамин ҳосил бўлиши аниқланган. Қишда 10% очиқ тери билан бунга 2 соат вақт керак бўлган. Валенсияни жойлашуви бизнинг Бухоро, Навои ва Самарқандга тўғри келади. Ўзбекларни териси асосан тўқ рангда. Шунинг учун пешин пайти 15 дақиқа етарли деб тахмин қилса бўлади. Ҳижобда бўлсангиз ва офтобда очиқ юрмасангиз, демак сиз йил давомида бу витаминни қўшимча сифатида қабул қилишингиз керак, чунки овқатдан биз кунлик эҳтиёжни бор-йўғи 10% ни қондирамиз. 🩺Doctor Ziyod | #vitamins
Hashtags
@doctor_ziyod · Post #312 · 03/25/2023, 04:00 AM
🔤Витаминлар етишмовчилигини биз одатда соддагина тушунамиз. Ҳуддики 2та ҳолат бор: 1 - витамин етарли 2 - етарли эмас. Лекин бу юзаки қараш. Аслида қуйидаги вариантлар бор: 1️⃣Субнормал таъминот - бир оз етишмовчилик бор, лекин у белгиларсиз кечади. Ўзгаришлар эса моддалар алмашинуви даражасида бўлади (буни эса кўз билан кузатиб бўлмайди). Буни фақат маҳсус илмий лабораторияларда текширишни иложи бор. 2️⃣Гиповитаминоз - енгил дефицит. Бу ҳолатда симптомлар пайдо бўлиши мумкин ва етишмовчиликни стандарт лаборатор улублар билан аниқлаш имкони бор. 3️⃣Авитаминоз - кескин дефицит, касаллик даражасидаги чуқур ўзгаришлар кузатилади. Авитаминозлар ҳозир камдан-кам учрайди. Бундай дефицитга тушиб қолиш учун кучли очарчилик бўлиши керак (уруш, блокада, ноқонуний қамоқларда сақлаш, денгизда овқатсиз ойлаб қолиб кетиш). Шунинг учун "Баҳорги авитаминоз" деган тушунча нотўғри. Қиш сабабли одамда авитаминоз пайдо бўлиши мумкин эмас. Лекин гиповитаминоз бўлиши мумкин, мисол учун куз-қишда қуёш нурлари етарли эмас ва витамин Д бўйича гиповитаминозга тушиб қолиш эҳтимоли бор. Чунки овқатдан бу витаминни етарлича олиш қийин. 🩺Doctor Ziyod | #nutrition#vitamins
Hashtags
@doctor_ziyod · Post #347 · 04/13/2023, 07:33 AM
🔤Кечаги постниизоҳларида бир неча киши "Ахир педиатр/доктор бизга эрталаб 11:00 гача ва кечки пайт 16:00 дан кейин қуёшга чиқиш керак деган-ку" деб ёзишди. Аниқлик киритаман. Биринчидан: 11 дан 16 гача офтобда тобланмаслик тери саратонини олдини олиш ҳақида гап кетганда айтилади. Иккинчидан: Постим пляжда тобланиш ҳақида эмас эди. Тобланиш узоқ вақт, кўпинча соатлаб куёш нурлари остида ётишни англатади. Пляжда бор-йўғи 15 дақиқа тобланмайсиз-ку, тўғрими? Учинчидан: 11:00 гача ёки 16:00 дан кейин етарлича витамин Д ҳосил қилиш учун сиз 15 дақиқа эмас, ярим соат - бир соат офтобда бўлишингиз керак. Шунча вақтингиз борми ҳар кун? Айнан пешин пайти энг кўп ултрафиолет нурларни олиш имкони бор ва айнан улар витамин ҳосил бўлишига олиб келади. Тўртинчидан: 15 дақиқада сизда саратон пайдо бўлиши эҳтимоли жуда паст. Соат 10:00 да ярим соат офтобда юргандан кўпроқ эмас. Умумий тавсия - Ҳоҳлаган пайтингиз қуёшга чиқинг! Лекин билингки, пешинга яқин чиқсангиз, камроқ вақт керак бўлади, бошқа маҳал - кўпроқ. Пляжда тобланмоқчи бўлсангиз, эрталаб ва кечга яқин чиқинг. ⏰ Тобланиш вақтини танлашда энг осон белги - соянгизни узунлиги бўйингизни баландлигидан узунроқ бўлиши лозим. 🩺Doctor Ziyod | #vitamins#cancer
@doctor_ziyod · Post #440 · 05/13/2023, 04:01 AM
⚠️МАВЗУНИ ҚИДИРИШ! Сизга керак мавзуларни # хэштеглар ёрдамида топинг. Кўк рангдаги сўзларни устига босиб ўша мавзу бўйича барча мақолаларни топинг. Мана бу ерда👇 Йўналишлар бўйича: - Аллергология 👉#allergy - Гастроэнтерология (ошқозон-ичак) 👉#gastroenterology - Гематология 👉#hematology - Гинекология 👉#obsgyn - Дерматология (тери) 👉#dermatology - Иммунология (иммунитет) 👉#immunity - Инфекция (юқимли касаликлар) 👉#infection - Кардиология 👉#cardiology - ЛОР 👉#LOR - Неврология 👉#neurology - Онкология 👉#oncology - Ортопедия 👉#orthopedics - Офтальмология 👉#ophthalmology - Педиатрия (болалар) 👉#pediatrics - Ревматология (бўғинлар) 👉#reumatology - Стоматология 👉#stomatology - Тез ёрдам 👉#emergency - Урология 👉#urology - Хирургия (жарроҳлик) 👉#surgery Бошқа категориялар: - Дорилар 👉#drugs - Витаминлар 👉#vitamins - Минераллар 👉#minerals - БАДлар 👉#supplements - Таомланиш 👉#nutrition - Қисқа лайфхаклар 👉#tips - Шунчаки фактлар 👉#facts Бир ойда чиққан постлар рўйҳати👉#monthly Профессионаллар расмдагидек қидирса ҳам бўлади.