TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← GZ学习频道

TGINSIGHT SIMILAR POSTS

Find similar content

Source channel @olddriverGDstudy · Post #49 · Mar 24

江湖舔狗传 江湖者,江湖也! 各兄弟五湖四海汇聚一堂,为的是个情字,讲的是个义字,说的是个道理。 江湖上无数前辈好汉,忍饥挨饿,夜以继日,通宵达旦,上下求索,陷过无数的坑,踏破无数双鞋换得了有限的几个极品资源,未曾敢占为己有,而是毫无保留,无私公布奉献。 这一切为什么?为的是天下草根、屌丝们,不受仙人跳之苦,不遭各种骗费之难,不枉花了辛苦搬砖的银两盘缠,这是多么高尚的精神,多么高贵的品质啊! 江湖就是江湖,林子大了什么鸟儿都有,舔狗们也像病毒般出没,为害人间。这些禽兽毫无尊严、毫无底线,从溜须拍马、到阿谀奉承,从冷屁股到甜盘子全方位无死角。 舔狗,做着劝婊子从良的梦,抱着救风尘女子出火坑的“崇高”的性幻想,岂不知自己已是婊子口中的笑话! 江湖有江湖的规矩,江湖有江湖的原则,江湖有江湖的风貌,江湖有江湖的脾气。 我知舔狗是死不光的,这一车死光了,下一车还在路上。 但舔狗永远不过是个道具而已,又何必自作多情。 舔狗,你听,电话声已响起,你的钟到了!闭上臭嘴,滚出去把门关上! 作者:41秒哥 标签:#语录

Hashtags

Results

6 similar posts found

Search: #urology

当前筛选 #urology清除筛选
Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #236 · 02/25/2023, 07:01 AM

🍌ВИАГРА ТАРИХИ (потенцияни яхшиловчи препарат) 🔬Бу препарат тасодиф туфайли пайдо бўлган буюк иҳтиролардан. Иҳтиро учун ҳаттоки Нобел премияси берилган ва олимларга машҳурлик олиб келган. 🫀Препаратнинг яратувчилари сиденафил цитрати юрак мушакларига қон келишини оширади ва қон босимини пасайтиради деб тахмин қилишган. 😎 Лекин ҳозир биламизки, юрақда қон айланишига унинг таъсири жуда суст, лекин бошқа баъзи томирларга эса... Ва мана 35 йилдирки миллионлаб эркак ва аёлларни бахтли қилиб келяпти 👩‍❤️‍👨 🔸Эректил дисфункциянинг (импотенция) асосий сабаби - томирлардаги ўзгаришлар (томирлар дисфункцияси, атеросклероз) ҳисобланади. Носоғлом томирлар келаётган стимулларга жавобан етарлича кенгая олмайди ва жинсий аъзо қонга тўлиши, таранглашиши паст даражада бўлади. Виагра (силденафил) эса шу жараённи яхшилаб беради. 💊 Ҳозирда бу гуруҳ препаратларининг бир нечтаси мавжуд Силденафил (Виагра), Варденафил (Левитра), Тадалафил (Сиалис) ва Уденафил (Зидена). Улар таъсир вақти, ножуя таъсирлари ва бошқа кўрсаткичларда бир-биридан фарқ қилади. Манбаа: SexMedRev #urology Ўзингизда (жуфтингизда) бу препаратларни синаб кўрганмисиз? "Ҳа" десангиз, оловни босинг 🔥😎

Hashtags

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #468 · 05/17/2023, 06:40 AM

ЭНУРЕЗ (сийдикни ушлаб тура олмаслик) 3 ёшгача сийдикни ушлай олмаслик - бу нормал ҳолат. Қизлар 5, ўғил болалар 6 ёшдан кейин ҳам сийишни назорат қила олмаслик энурез ҳисобланади. Кўпроқ тунги энурез кузатилади. Лекин кундузги шакли ҳам мавжуд. Болалардаги энурез сабаблари ҳозиргача номаълум. Энурез қандай даволанади? ❗️Кўп ҳолларда энурез вақт ўтиши билан ўтиб кетади ва даволанишни талаб қилмайди. Агар даволаниш керак бўлса, кўйидаги усуллар ёрдам бериши мумкин: 1️⃣ Маълум соатларда суюқликни истеъмолини камайтириш (тунги энурезда уйқуга яқин соатларда суюқликлар чекланади) 2️⃣ Кофеинни чеклаш (кока-кола, чой, кофе, шоколад) 3️⃣ Жадвал бўйича болани тунда сийиш учун уйғотиш 4️⃣ Қувиқни машқ қилиш (кун давомида жадвал бўйича сийдик чиқариш) 5️⃣ Намлик сигнализациясидан фойдаланиш (сенсорли мослама намликни аниқлаб болани будилник каби уйғотади, изоҳларда ҳавола қолдираман) 6️⃣ Тепадагилар ёрдам бермаса, шифокор билан маслаҳалашиш керак. У қўшимча усуллар ва дориларни таклиф қилиши мумкин. 🩺Doctor Ziyod | #pediatrics#urology

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #337 · 04/05/2023, 08:00 AM

🍌Хатна қилинган болалар учун ички кийим. Турли ўлчамдагисини топса бўлади. Жудаям қулай. Ярани ҳимоя қилади, кўп ҳолда сийдик матони ҳўл қилмасдан тешиклардан тушиб кетади. 2-3та сотиб олсангиз, алмаштириб ишлатаверасиз. Тошкентда Республика шошилинч маркази (16-шифохона) ёнидаги дорихонадан шаҳсан ўзим сотиб олганман. Биринчи бор кўраётган бўлсангиз, ❤️ босинг. #urology#surgery#pediatrics

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #336 · 04/04/2023, 11:40 AM

🍌 ХАТНА ҲАҚИДА Дунёда тахминан 30% эркаклар хатна қилинсада, кўп саволлар ҳалигача якуний жавобига эга эмас. Мисол учун: - Қайси ёшда кестирган маққул? - Қай ҳолларда бола камроқ қийналади? - Яра битиши кимда тезроқ? - Қандай ножуя ҳодисалар бўлиши мумкин? Энг кўп урчайдиган асоратлар бу: - қон кетиши - бошчани жароҳатланиши - инфекция ривожланиши - ёпишиб қолиш - керагидан ортиқча тери олиб ташланиши - ҳалқа битиб қайта ёпилиб қолиши Бундай ҳодисалар турли манбааларда 0 дан 16% гача учрайди деб кўрсатилган ва ўртача 1.5% ни ташкил қилади. Лекин бу реал ҳолатдан узоқроқ бўлиши мумкин, чунки кўп ҳолларда ота-оналар эътибор бермай шифокорга мурожаат қилишмайди ва бу ҳолатлар рўйҳатга олинмай қолади. Қайси ёшда хатна қилган маққул? Бу масалада аниқ тавсия йўқ. Шаҳсан ўзим муаммо камроқ қайси ёшда келиб чиқишига қараб жавоб қидирдим. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бола қанча ёш бўлса, шунча муаммо камроқ бўлади. Бир тадқиқотда 28 кунлик ёшгача бўлган болаларда асоратлар 1.5% ҳолатда учраса, каттароқ болаларда 2.9% ни кўрсатган (деярли 2 баробар кўп). Бошқа тадқиқотда 1 ёшгача бўлган болаларда асоратлар 0.4% бўлса, 1 ёшдан ўтганда бу рақам 10-20 баробарга ошиб кетиши аниқланган. Ваҳли суннат қилишни яхши тарафлари: - чақалоқларда яра тез битиб кетади - болани ҳотирасида бу стресс ҳолат мухрланиб қолмайди - бола юрмайдиган, эмакламайдиган бўлса, ярани парвариш қилиш осонроқ бўлади (катта болалар қаршилик қилади) Ваҳли суннат қилишни ҳавфли тарафлари: - болада гемофилия бўлса, биринчи бор шу операция пайти билиниб, қон йўқотиш кучли бўлиши мумкин (аммо гемофилия 10.000 боладан биттасида учрайди) - кўпроқ ёки камроқ кесиб қўйиш ҳавфи юқорироқ бўлади Шаҳсий танловим: Ўзим биринчи ўғлимни 1.5 ёшида кстирганман ва жуда афсусланганман. Бу нафақат болада, ҳаттоки мени ўзимда жуда кучли стресс бўлиб анча вақтга эсда қолган. Бола шундан кейин қўрқоқ бўлиб қолган. Бевосита операциядан кейин сийишга ҳам қўрқар эди ва йиғиб-йиғиб, имкони қолмаганида йиғлаб сийдик қўйиб юборар эди. Ярага ишлов бериш уёқда турсин, кўришга ҳам қаршилик қилар эди. 4 ҳафтадан узоқроқ битган. Иккинчи ўғлимда эса тепадаги барча илмий маълумотларни ўрганиб, кейин муолажа вақтини танлаганман. 3.5 ойлигида, ҳали қорнига ўгирилишни ўрганмасидан аввал суннат қилдирганмиз ва бу қароримиздан жуда ҳурсанд бўлганмиз. Ишлов бериш осон, қаршилик қилмаган, 2 ҳафтада тўлиқ битган. Ягона камчилик - бизда жуда кам ҳолда бу жарроҳликни умумий анестезия остида қилишади. Бу болага ҳам, шифокорга ҳам қулай бўлар эди (қаршилик қилаётган болада амалиёт ўтказиш қийин ва ҳатоликларга олиб келиш мумкин). Чет элда умумий анестезия кенг қўлланилади. Манбаалар: 1, 2, 3 🩺Doctor Ziyod | #urology#surgery#pediatrics

Doctor Ziyod 🩺

@doctor_ziyod · Post #440 · 05/13/2023, 04:01 AM

⚠️МАВЗУНИ ҚИДИРИШ! Сизга керак мавзуларни # хэштеглар ёрдамида топинг. Кўк рангдаги сўзларни устига босиб ўша мавзу бўйича барча мақолаларни топинг. Мана бу ерда👇 Йўналишлар бўйича: - Аллергология 👉#allergy - Гастроэнтерология (ошқозон-ичак) 👉#gastroenterology - Гематология 👉#hematology - Гинекология 👉#obsgyn - Дерматология (тери) 👉#dermatology - Иммунология (иммунитет) 👉#immunity - Инфекция (юқимли касаликлар) 👉#infection - Кардиология 👉#cardiology - ЛОР 👉#LOR - Неврология 👉#neurology - Онкология 👉#oncology - Ортопедия 👉#orthopedics - Офтальмология 👉#ophthalmology - Педиатрия (болалар) 👉#pediatrics - Ревматология (бўғинлар) 👉#reumatology - Стоматология 👉#stomatology - Тез ёрдам 👉#emergency - Урология 👉#urology - Хирургия (жарроҳлик) 👉#surgery Бошқа категориялар: - Дорилар 👉#drugs - Витаминлар 👉#vitamins - Минераллар 👉#minerals - БАДлар 👉#supplements - Таомланиш 👉#nutrition - Қисқа лайфхаклар 👉#tips - Шунчаки фактлар 👉#facts Бир ойда чиққан постлар рўйҳати👉#monthly Профессионаллар расмдагидек қидирса ҳам бўлади.