TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #125

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten804Anzahl der Ansichten
Gepostet12. Jan.12.01.2020, 17:57
Beitragsinhalt

Inhalt

КЕЛАЖАК СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН, ОРОЛНИ ҚУТҚАРАЙЛИК! Дунёда денгиз сатҳи ҳудудининг катталиги жиҳатдан 4-ўринда турган Орол денгизи, афсуски ҳозир 20 таликка ҳам кирмайди. 1960 йилларда Орол денгизи дея номланган макон – Оролқумга айланган. Бу ерда на сув, на жонзотни учратиш мумкин. Орол денгизини чексиз чўлга айланиши, нафақат қишлоқ хўжалиги сиёсати, табиатан Оролга қуйилган Сир ва Амударё ўзанини пахта ҳосилини кўпайтириш учун ўзгартирилиши, тепага ёқиш ҳаракати, балки оддий инсонларнинг бефарқлиги ҳамдир. Оролнинг қуришида барча айбдор, кимдир бефарқлиги ила, кимдир дадил қадамни босмаганлиги билан... Ўзбекистон ҳукумати томонидан Орол ҳудудида 2019-2021 йилларга мўлжалланган интенсив саксовул экиш компанияси бошланган. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ЎзР Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 2019 йилда 500 минг гектар ҳудудга саксовул экилган бўлса, 2020 йилда 720 минг гектар забт этиш кўзланган. 2021 йилда бу ишлар давом эттирилади. Саксовул қумдаги чанг ва тузларни ушлаб қолиш, ердаги сув заҳираларини сақлаб қолиш, чўл иқлимига чидамлилиги билан машҳур ўсимлик. Шунингдек, Бухоро томонларда саксовул чўғида пиширилган шашликлар ҳам аҳоли эътирофида. Дарё келади, кетади, ошқозон ғами ҳар доим бўлади... Саксовул айнан совуқ пайтда экилиши керак. Вақт жиҳатдан ноябрь ойининг охиридан мартнинг бошларигача. 4 ой ичида ҳар кун 10 минг гектар ер 3 хил ишғол қилинади, аэроэкиш яъни, самолётдан саксовул уруғлари ишлов берилган ерларга сочилади. Ерга экиш анъанавий услуб, ер қазилади ва саксовул кўчати ўтказилади. Тракторлар механизми ёрдамида кўпайтириш. 4 та самолёт ва 20 дан ортиқ тракторлар бу ишга жалб қилинган. Мўйноқга бориш мойдек ёқмаса ҳам, ҳаммада бориш имкони бўлмаса ҳам, ҳар бир инсон бир марта бўлса ҳам ўзидан сўрасин: Оролни қутқариш учун нима иш қилдим? Майли у бориб экмасин, майли пул ҳам бермасин, лекин бир оғиз дуо қилсин – Орол қайтсин. Шунда келажакда фарзандаларимизга йод етишмовчилиги учун дорилар эмас, Орол денгизидаги пуштиранг фламинголарни кўрсатиш учун пул сарфлаймиз.