Inhalt
Жума муборак. Уйғурларни дуо қилинг! Ўзбекистоннинг ижтимоий тармоқлари жума тонгидан бир-бирига: жума муборак табрикномаларини юборишади. Бу албатта яхши. Аммо ўзбекларга қардош уйғур халқи аҳволи ҳақида ўзбек ижтимоий тармоқлари нақадар хабардор? Уйғур автономияси Хитой халқ республикасида расман Шинжон (Шарқий Туркистон) деб юритилади. Кўп йиллар давомида уйғурларни хитойлаштириш сиёсати амалга оширилмоқда. Охирги 3-4 йилда геноцид йўли орқали, диндан ва ўзлигидан қайтариш учун уйғурларга мўлжалланган концлагерлар ташкил қилинган. Тўғри дунёда Хитой ёҳуд унинг буюми кирмаган хонадон йўқ. Муҳаммад (с.а.в) кимки зулмни кўрса, уни қўли билан қайтарсин, агар имкони бўлмаса сўзи билан қайтарсин, агар унинг ҳам имкони бўлмаса жим турсин. 3 усул исломда иймон заифлиги белгиси ҳам ҳисобланади. Ўзбек интернет сигментида гарчи ёритилмасада, ўзбекларга тил, дин ва миллий қадриятлар жиҳатидан энг яқин уйғур ака-ука, опа-сингилларимизни жума намозида дуо қилайлик! Жума муборак, азизлар.🤲 каналга уланиш учун линкни босинг📲https://t.me/Uzbekxonim