TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
Beitragsinhalt
Inhalt
Таҳоратли ухлашнинг фазлу савоби Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Қайси бир мусулмон Аллоҳни эслаб таҳоратли ҳолда ухласа ва тунда уйғониб кетиб, Аллоҳдан нима яхшилик сўраса, уни албатта беради". Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо айтадилар: "Таҳоратсиз тунай кўрма, зеро, жонлар қандай олинса, ана шундай тирилтирилади".