TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #190

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten603Anzahl der Ansichten
Gepostet1. Feb.01.02.2020, 15:50
Beitragsinhalt

Inhalt

Эрталабки саволнинг жавоби сифатида биринчи вариант кўп белгиланибди. Варахша саройини археологик қазишмаларида қатнашган ва шунга бағишланган махсус 1963 йилда китоб чиқарган совет олими В.А. Шишкин талқини ҳам аслида шундай. Унинг фикрича рассом ҳақиқатан филни ҳеч қачон кўрмаган, унинг аргументлари: филнинг оёғи калта, дандон тишлари пастдан чиққан, филнинг ҳайбати шерникига нисбатан икки баробар кичик ва ҳакозо. Аммо... олим фикрини давом эттириб, расмдаги иккита шахс: бири аслзода ва иккинчиси филбошқарувчисининг гавдаси бўлиб, икки хил ўлчамда тасвирланишига изоҳ бериб, уларнинг ижтимоий табақаси икки хил бўлгани учун шундай чизилган, деган. Яъни аслзоданинг мавқеи юқори бўлгани учун, у фил бошқарувчига нисбатан икки баробар катта тасвирланган. Шишкиннинг ушбу талқини фил ва шерга ҳам ишлатиш мумкин. Чунки, 11-асрнинг машҳур олими Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида қуйидаги изоҳга дуч келамиз: “tona- йўлбарс жинсидан бўлган бир хил ҳайвон. У филнинг кушандасидир. Бу сўзнинг асосий маъноси шудир. Лекин бў сўз туркларда маъноси ўзгарган ҳолда қўлланилади, лақаб маъносида. Туркларнинг улуғ хони Афросиёбни tona alp er деб атар эдилар. Йўлбарс каби кучли баҳодир одам, демакдир”. Кўриб турганиздек, ўрта аср саройларида тасвирланган суратларнинг ёзма тасдиқлари ҳам мавжуд. Шунинг учун, тарихимизни фанлараро ўрганиш мақсадга мувофиқ. Саволга тўғри жавоб-2 вариант эди.