TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #203

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten720Anzahl der Ansichten
Gepostet5. Feb.05.02.2020, 02:30
Beitragsinhalt

Inhalt

​​[Мукофот](https://telegra.ph/file/2a0191fb40ffec041139b.jpg) Ўтмишда талаба мукофотланган. Илм кенти ҳисобланган Бухоро шаҳрида ўқиш мавсуми тугаётган пайтда байрамона тадбир ўтказилган. XIX аср ҳужжатларида ёзилишича, Мулла Мир Сирожиддин муфти олий ҳукмдорга арз қилиб, таомилга кўра, илм соҳасидаги 600 нафар пешқадам илм толибига 6 минг танга бўлиб беришига ижозат сўрайди. Бошқа йили 11450 танга 860 нафар пешқадам талабага тақсим қилинади. Шунингдек, ҳукмдор томонидан султоний ҳужралар моддий ёрдамга муҳтож талабаларга берилган. Олий раҳбарият илм аҳлини рағбатлантирувчи мукофот ажратган. Илмий баҳс-мунозараларда иштирок этган талаба билимига қараб ўринлар олган. Бухоро амирлари тақдирлаш маросимида шахсан иштирок этишган. Бу ҳозирда президент стипендиясига ўхшайди. Фарқи президент мукофотлаш маросимида шахсан ўзи иштирок этмасада, талабани стипендияси президентники🤗.