TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
Beitragsinhalt
Inhalt
Бугун баҳор ҳавоси... Кеча Фанлар академияси Ёш олимлар кенгашининг навбатдаги мажласида бир раис куйиниб, ўзбек оилаларида болалар билан музей, истироҳат жойларида дам олиш кўникмаси йўқ деб қолдилар. Мен эса навбатдаги баённомани тўлдираётган эдим. Just do it! Ботаника боғига болаларим билан велосипед, электрон самокатда учгани келдик! Сизга ҳам маслаҳатим, дам олиш кунлари оила даврасида ўтказинг. Шунда болаларингиз ҳаётида ажойиб хотиралар қолади!