TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #215

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten1,910Anzahl der Ansichten
Gepostet9. Feb.09.02.2020, 06:13
Beitragsinhalt

Inhalt

​​Қайси давлат илмга кўп пул сарфласа, шу давлат ғолиб бўлади. Эътибор берсангиз, ўзбек сигментида йўқ асосий янгиликларни рус ва инглиз тилларида ўқиймиз, чунки бу маълумотга ижтимоий эҳтиёж бор. Ундан кейин ўзбек тилига таржима шаклини учратамиз. Ўтмишда ҳам Ўрта Осиёда худди шу аҳвол бўлган, илм тили араб, адабиёт тили форс тили ҳисобланган. Кўпинча диний китобларга форс тилида шарҳлар ёзилган, гоҳида шарҳларга ҳам шарҳлар ёзилиб - “ҳошия” деб юритилган. Айрим ҳолларда эса туркий асарлар ҳам учраган, асосан халқ оғзаки ижодида ёзилган достонлар, лекин жуда кам. Айнан форс ва араб тилида китоблар тўлиб тошган пайтда Алишер Навоий чиғатой тилида ижод қилишни бошлаган. У ҳам оқимга қўшилиб, шу тилларда баракали ёзиши мумкин эди, темурийлар сиёсати ҳам шунга монанд ва ҳайрихоҳ бўлган. Лекин ҳазрат бошқа йўлни танлади. 5 асрдан буён минглаб китоб, илмий ишларнинг мағзи – шоирнинг туркий тилда лафз қилинган шеър, тарих, дин, фалсафа, грамматика, астрономияга оид асарларидир. Афсуски, ҳозирда Алишер Навоийдек ўйлайдиган ва ишлайдиган олим йўқ. Яхши ёзадиган олимларимиз ҳам рус ва инглиз тилида ёзишни маъқул кўрадилар, чунки бунга талаб бор. Ўзбек тилида яхши ёзадиган олимларимиз бор, бироқ илмдан кўра эҳтиросга кўп берилишади... Истагим, мен ўзбекман деб фахрланишдан олдин, тилингизга бўлган ҳурматни йўқотманг. Биз Навоий бўла олмасмиз, аммо у меҳр билан яратган тилнинг меросини муносиб асрашимиз ва тарғиб қилишимиз лозим. Ҳазрат Алишер Навоий туғилган кунида дилдан кечган ўйларим.