Inhalt
Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни мукофотлади. https://president.uz/uz/lists/view/3430 Уларнинг жами сони 68 нафар. Мукофот олган айрим аёлларнинг номларини қуйидаги келтирамиз. «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан Чусовитина Оксана – Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан Джамилова Гулчехра – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Ибрагимова Рихсихон – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Садуллаева Гулчехра – Ўзбекистон давлат сатира театри актрисаси «Дўстлик» ордени билан Камбарова Насиба – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг фахрий диктори Шаназарова Азиза – Америка Қўшма Штатларининг Колумбия университети профессори