Inhalt
Йилнинг энг қувончли воқеаси деб, гарчи йил якунланмаган бўлса-да, хеч иккиланмасдан Азиза Шохназарованинг Колумбия Университети профессори этиб тайинлангани кўрсатган бўлар эдим. Чет элда мувафақиятга эришган хамюртларимиз кўп бўлса-да, бу воқеадан ўзгача қувондим. Ўзбек аёли... Узоқ йиллар давомида биз уни хизматкор, овозсиз, унсиз, жамият ва давлатчиликда мухим қарорлардан йироқдаги инсон сифатида тасаввур қилиб қолдик. Бундан қарашлар қачондир синиб, изи қолмайдиган даражада йўқ бўлиб кетиши керак. Аёллар шунчаки рўзғорда хизматкор эмас. У олима, давлат арбоби, мухандис, муаллиф.. у ўзи истаган касб эгаси бўлиб, орзулари томон олға қадам боса олиши шарт. Бизнинг юртдан ҳам Кюрилар чиқади. Мен ўзбек аёлларига ишонаман ва ўзбек аёлларининг потенциалини тўлиқ очиш мумкин бўлган шароитга эга жамиятда яшашни орзу қиламан. Байрамингиз муборак, азиз аёллар!