TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #304

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten50Anzahl der Ansichten
Gepostet15. März15.03.2020, 12:56
Beitragsinhalt

Inhalt

Uzbekistan Airways коронавирус сабабли бир нечта давлатларга рейсларни бекор қилди. Ўзгартиришлар авиакомпаниянинг қуйидаги шаҳарларга бўлган рейсларига тегишли: 1. Лондон – HY201/202 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача вақтинча бекор қилинди; 2. Париж – HY251/252 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача вақтинча бекор қилинди; 3. Амритсар – HY421/422, HY441/442, HY443/444 рейслари 2020 йил 18 мартдан бекор қилинди; 4. Деҳли – HY425/426 рейслари 2020 йил 20 мартдан апрелгача чоршанба ва пайшанба кунлари ҳамда якшанба ва душанба кунлари фақат кечқурун амалга оширилади; – 2020 йил 20 мартдан апрелгача HY421/422 ва HY423/424 рейслари бекор қилинди; 5. Мумбай – 2020 йил 20 мартдан апрелгача HY427/428 рейслари бекор қилинди; 6. Жакарта – 2020 йил 25 мартдан апрелгача HY541/542 рейслари бекор қилинди; 7. Куала-Лумпур – HY553/554 рейслари бекор қилинди; – HY551/552 рейслари 2020 йил 25 март куни бекор қилинди; – HY551/552 рейслари 2020 йил 1-20 апрель кунлари фақат чоршанба кунлари амалга оширилади; 8. Бангкок – HY531/532 рейслари 2020 йилнинг март ойида фақат 16, 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади; – HY533/534 рейслари 2020 йил март ойида фақат 18, 21 ва 28 март кунлари амалга оширилади; – 2020 йил апрель ойида HY531/532 рейслари бекор қилинди; – HY533/534 рейслари 2020 йил апрель ойида фақат чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади; 9. Тел-Авив – HY303/304 рейслари 2020 йил 14 мартдан апрелгача бекор қилинди; – HY301/302 рейслари 2020 йил март ойида фақат 19 ва 26 март кунлари амалга оширилади; – 2020 йил апрель ойида HY301/302 рейслари бекор қилинди. @koronavirusinfouz