TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #353

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten728Anzahl der Ansichten
Gepostet29. Juni29.06.2020, 14:56
Beitragsinhalt

Inhalt

⚡️2020/2021 ўқув йили учун қўшимча грантларга тавсияномалар кимларга берилади? 🔘кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар; 🔘 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар; 🔘 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари; 🔘 шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар; 🔘ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар; 🔘ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар; 🔘 олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан). 📎 Асос — Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 402-сонли Қарори. 〰️〰️〰️〰️〰️ Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Дилшода Мирзажонова маълум қилди. Toshkent davlat sharqshunoslik universiteti Web | Telegram | Instagram | Facebook