TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #554

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten783Anzahl der Ansichten
Gepostet14. Juli14.07.2025, 12:57
Beitragsinhalt

Inhalt

Ҳилола Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Умуман, бугун эълон қилинган тайинловларда Президент Администрацияси раҳбарига тайинланган 6 нафар ўринбосарнинг ярмидан кўпи – 4 нафари аёл киши экани жуда яхши хабар, мен бу ўзгаришларни ёқлайман. Аввало, 2 нафар мактаб ўқувчисининг онаси, қолаверса, аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини тарғиб қилувчи фаол сифатида ягона аёл вазир Ҳилола Ўктамовнанинг фаолиятини диққат билан кузатаман. Энг катта ва муаммоли соҳаларимиздан бири бўлган умумтаълимнинг чексиз муаммолари билан курашиб оптимизмини йўқотмаганига тан бераман. Ҳилола Умаровани жуда кўп танқид қилишади. Лекин у раҳбарлик қилган йиллари бўлган ижобий ўзгаришларни холис тан олиш керак. Масалан: - Халқаро фан олимпиадаларидаги ютуқларимиз кескин кўпайди: 2019 йилда 29 та медал олинган бўлса, 2024 йилда 128 та медал қўлга киритилди. 2025 йилнинг дастлабки 6 ойида юртимиз ўқувчилари 17 та халқаро олимпиадада 170 та медалга сазовор бўлди. Бугун ҳам 4 та ўқувчимиз кимё бўйича халқаро олимпиадада ғолиб бўлиб (2 та олтин, 2 та кумуш), аввал бўлмаган тарихий натижа қайд этишди. - Фан олимпиадалари ғолибларини рағбатлантириш ҳам юқори даражага чиқди: миллиардлабсўммукофотлар берилди. Булар, аввало, давлат раҳбарининг сиёсий иродаси туфайли, қолаверса, таълим тизими мутасаддиларидан тортиб педагоглар, ўқувчилар ва ота-оналарнинг катта меҳнати натижасидир. Жумладан, вазирнинг ҳам. - Давлат мактабларига 2023-2024-ўқув йилида 500 нафардан ортиқ хорижлик мутахассислар жалб этилди ва ҳоказо. Ҳилола Ўктамовнани янги лавозимда таълим учун ва халқ учун манфаатли ташаббуслар билан кўрамиз деган умиддаман. Янги тайинланган барчага, хусусан, аёлларга омад ва муваффақият тилайман! @shahnozxon