Inhalt
#yozishkursi2019 Эҳ, ЎзА услуби зўр-да барибир. Ҳар замонда унга қайтаман, қаламимни синаб кўраман. ЎзАча ёза оляпманми, демак, ҳали ичимда озгина ижодкорлик ва киноя қолган. Майли, энди жиддий гапга ўтамиз. Дўстим, Ўзбекистоннинг энг машҳур блогерларидан бири, @nozimsafari блоги асосчиси Нозимжон Сафаров #yozishkursi2019 доирасида дарс ўтиб берди. Курс бошида ваъда бергандим, битта дарсни машҳур блогер ўтиб беради деб. Тингловчиларнинг танловига кўра бу дарсни ўтгани Нозимжон таклиф этилди. У таклифга рози бўлиб, дарс ўтиб бергани учун раҳмат. Нозимжон блогинг, услуб ишлаб чиқиш, ўқувчи диққатини тортиш техникаси, аудитория тўплаш сингари мавзуларда кўп фойдали маълумот берди. Лекин тингловчилар бошқа масалаларга кўпроқ қизиқди чамамда: блогерлар қандай қилиб пул топади, қанча пул топади, блогерлар давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қиладими, Нозимнинг депутатлик сайловидаги иштироки нима бўлди, “биз билгандик, биз кутгандик”чи қиз ростдан тавбасига таяндими, ва ҳоказо. Футбол ва сиёсат ҳақида баҳслар бўлди. Умуман, жуда қизиқарли ва фойдали учрашув бўлди. Дарвоқе, учрашув “Дарё” офисида бўлиб ўтди. Шу баҳона тингловчиларимни офисимиз билан таништирдим. Улар, Нозимжондан ташқари, яна бир машҳур блогер – Муҳримхон (@muhrim) билан ҳам танишиб олди. 👉@AsanovEldar