TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #71

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten406Anzahl der Ansichten
Gepostet4. Jan.04.01.2020, 18:13
Beitragsinhalt

Inhalt

Иккинчидан, ёшга боғлиқ эмас. Янги тилни 80 ёшда ҳам ўрганиш мумкин. Муҳими, олдингизда мақсад бўлиши керак. Мен хорижий тилларни илмий ишим учун ўрганаман. Масалан, Францияга кетишимни билгач, француз тилини ўргана бошладим. Бу мен учун яхшигина мотивация. Бироқ кимдир француз адабиётини ёки санъатини яхши кўриши мумкин. Шу туфайли, кимдир Жорж Санд ва Ги де Мопассан асарларини оригинал тилда ўқиш учун француз тилини ўрганар. Яна кимдир Джо Дассен ва Эдит Пиаф қўшиқлари нима хақида эканлигини тушуниш учун тил ўрганаётгандир. Кимдир Францияда ўқишни истар ва ҳоказо. Хуллас, олдингизга қўйган мақсад абстракт бўлмаслиги керак. Илмий иш қилиш масаласига келсак, кўп бошлаб қўйган мақола ва бобларим бор, ҳатто йиллаб ётган ғояларим бор. Албатта, ҳамманинг ўз индивидуал ёндашуви мавжуд. Мен ҳар куни камида бир сатр ёзилсин, деган услубда ишлашга ҳаракат қиламан. Кейинчалик шу фикримни ўчириб ташлашим мумкин, бу – муҳим эмас. Бошида узуқ-юлуқ гаплардан жумлалар ёки мақола чиқиши қийин, лекин таҳрир давомида бу тўғирланадиган табиий жараён, деб қараш лозим.