TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #72

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten408Anzahl der Ansichten
Gepostet4. Jan.04.01.2020, 18:14
Beitragsinhalt

Inhalt

Ўзбекойим: Нима учун тарих соҳасини танладингиз. Тарих сиз учун нима? Дилноза: Ўзбекистонликлар тарихга қизиқувчанлиги билан ажралиб туришади. Агар бирор бир суҳбатдошим тарихчи эканлигимни билиб қолса, одатда тарихий саволлар билан кўмиб ташлайди. Мен ҳам тарихга ёшлигимдан қизиққанман. Индиана Джонс фильмларини кўриб катта бўлганман. Тарихчи-археологнинг ҳаёти шундай саргузаштларга бой бўлади, деб ўйлардим. Машҳур тарихчи ва археологларнинг ҳаёти ҳам буни тасдиқлар эди. Жаҳон тарихи фанида афсонавий Троя шаҳрини топган Генрих Шлиман ёки қадимги Миср иероглифлари сирларини очиб берган Франсуа Шампальон хақида ўқиганимизда, тарих – бу топилма эканлигини англаб етганман.