TGTGInsighttelegram-intelligenzLIVE / telegram public index
← Oʻzbekoyim
Oʻzbekoyim avatar

TGINSIGHT POST

Post #73

@Uzbekxonim

Oʻzbekoyim

Ansichten415Anzahl der Ansichten
Gepostet4. Jan.04.01.2020, 18:16
Beitragsinhalt

Inhalt

2021 йилда ҳамма Парижга бориши шарт Ўзбекойим: Келажакда режалар ҳақида суҳбатлашсак. Францияга боришингиздан мақсад? Шу ҳақида қисқача маълумот берсангиз. Дилноза: Франциядаги лойиҳам бевосита илмий ишим билан боғлиқ. Ҳозирги кунда Қорахонийлар даврида Буюк Ипак йўли тарихига бағишланган илмий монография устида иш олиб бормоқдаман. Парижда китобимни якунлаб келишим керак. Ҳозирги замонда халқаро илм-фан тили – инглиз тили. Шу туфайли, китобим ҳам инглиз тилида нашр қилиниши режалаштирилган. Париж хақида гапирар эканмиз, 2021 йилда ҳамма Парижга бориши шарт. Негаки, 2021 йил кузида Парижда Лувр музейида “Буюк Ипак йўлида цивилизациялар ва маданиятлар”, деб номланган Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар даври тарихига бағишланган йирик кўргазма бўлиб ўтади. Кўргазмада Ўзбекистон музейларида сақланаётган ноёб осори-атиқалар намойиш этилади. Кўргазмага тайёргарликда Лувр музейининг етакчи экспертлари, шунингдек, ЎзР ФА Санъатшунослик институти илмий ходимлари иштирок этмоқда. Лувр музейига ҳар йили миллионлаб одам ташриф буюради. Тасаввур қилинг-а, ушбу кўргазма орқали бутун дунёдан неча киши тарихимиз хақида маълумотга эга бўлади. Бундай тарихий ҳодисани қандай қилиб ўтказиб юбориш мумкин?!